Коррупционерлардан 1 млрд. сомдан ошиқ маблағ ундирилди

Коррупционерлардан ундирилган пул учун очилган Марказий хазинага 1 млрд. 52,6 млн. сом йиғилди. Бу ҳақда Қирғизистон Молия вазирлиги маълум қилди.

Иллюстратив фото

 

Бу маблағдан 497 млн. 916,1 минг сомни Иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича давлат хизмати (Финполиция) ва 194 млн. 905,5 минг сомни Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси  (МҲДҚ) ўтказган. Бош прокуратура 357 млн. 657,7 минг сом ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) 2 млн. 185,6 минг сом ўтказган.

Коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағни депозит ҳисоби ўтган йили июлда президент Сооронбай Жээнбековнинг буйруғи билан ташкил топган.

Бош прокуратурага, Финанс полициясига, МҲДҚга ва ИИВга порахўрлардан қайтарилган маблағни мана шу ҳисобга ўтказиш вазифаси юклатилган. Қирғизистон ҳукумати мана шундай йўл билан коррупцияга қарши курашишда ошкораликни таъминлай олсак бўлади деб ҳисобламоқда. (ErN)

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Девальвация

Халқаро Иқтисодий тараққиёт маркази экспертлари “2014 йилнинг охиригача Россия рубли яна 20 фоизга қадрсизланишини маълум қилмоқда”, деган хабар тарқатмоқда Tengrinews.kz ...

Фирибгар фермер

Бир фермер қариндошим бор эди. Тез-тез холимдан хабар олиб турар, аксарият ойнинг охирида Бўстонда пайдо бўларди. Тинмай кредит олиб, ёпиш билан овора эди. (more…)

Ўқитувчилар азиз. шифокорлар-чи?

Ҳамма ўқитувчиларнинг ёнини олиб хўб гапирди. Роса кутдим: бирорта одам соғлиқни сақлаш тизимини ҳам гапирар эканми, деб. Афсуски, ҳеч ким буни тилга ҳам олмади. Бугун ...