Қозоғистонликнинг исроилликдан ками жойи йўқ!

Ўзбекистонда бир қанча давлатлар билан визасиз режим ўрнатилган. Визасиз режим ўрнатилган давлатлар фуқароларидан вақтинчалик рўйхат талаб қилинмайди. Бу яхши. Сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ижобий таъсир қилади. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ҳам виза тартиби жорий қилинмаган. Лекин, шундай бўлса-да Қозоғистондан келган меҳмонлар Ўзбекистонда 5 кундан кўп яшаш ҳуқуқига эга эмас. Агар қозоғистонлик Ўзбекистонда 5 кундан кўп яшашни хоҳласа у ҳолда меҳмон вақтинча рўйхатдан ўтишига тўғри келади. Хулласи калом, узоқ хорижий давлатларга эшикни кенг очаётган Ўзбекистон ён қўшнимиз Қозоғистонга келганда депсинмоқда.

 

Ўз-ўзидан савол туғилади. Нега исроиллик меҳмон Ўзбекистонда визасиз ва  рўйхатсиз бир ой яшаши мумкину қозоғистонлик меҳмон эса атиги 5 кун яшай олади? Қозоғистонликнинг исроилликдан ёки бошқа хорижликликлардан, французлардан, немислардан қаери кам? Нега қозоғистонликлар учун ҳам Ўзбекистонда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатини ҳеч бўлмаса 30 кунгача чўзиш мумкин эмас? Ҳукуматимиз қозоғистонликлар узоқ хорижликлар каби давлатимиз ғазнасига кам пул туширади, деб ўйлаётган бўлса қаттиқ адашади, қўшниларимиз ҳатто узоқ  хорижликлардан кўп маблағ туширади. Чунки кўпгина қозоғистонликлар Ўзбекистонга кўп ҳолларда фақат сайёҳ сифатида эмас, даволаниш учун ҳам келадилар. Тиббий хизмат Ўзбекистонда бошқа давлат фуқаролари учун деярли икки баравар қиммат. Боз устига Қозоғистондан Ўзбекистонга узоқроқ муддат қолиш истагида асосан қозоғистонлик миллатдошларимиз келишади. Демак, яна ўша ҳолат. Испанга очиқ эшик, ўзбекка келганда яна ёпиқ…

Шу кунга қадар Қозоғистондан келган ва 5 кундан кўп яшаш истагида бўлган қўшниларимиз вақтинча рўйхатдан ўтиш учун давлатга 5 доллар пул тўлашарди. Бу 5 долларни топиш эса азоб. Чунки сиздан доллар сотиб олишни яхши йўлга қўйган банкларимиз сизга доллар сота олмайди. Демак, яна қайдасан қора бозор? Қора бозордан бир амаллаб 5 $ топиб вақтинчалик рўйхатан ўтиш учун кассага келасиз. Касса сизнинг қора бозордан қимматроғига сотиб олиб келган Линкольннинг боши туширилган валютангизни Валюта айирбошлаш шоҳобчасида давлат нархида арзонроққа айирбошлаб беради, сўнгра кассир қўлингизга ўзбек сўми ва валюта айирбошлаганингизга оид декларация тутқазади. Уни олиб яна кассага навбатга турасиз ва тўлаганлигингизни тасдиқловчи паттани олиб, вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун тўплаган ҳужжатларингиз билан бирга ИИБнинг ХЧКваФР бўлимига топширасиз. Вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун бир олам ҳужжат талаб қилинади. Ҳужжатларни йиғиб бергани учун Стол услуги ходими ҳам ўртача икки кун яшашга етадиган соққангизни қоқиб олади.

Ҳужжатларни бир амаллаб топширганингиздан кейин эса унинг жавобини бир ҳафтача кутасиз. Паспорти чиққунга қадар бечора қозоғистонлик қариндоши бўлса қариндошиникида, бўлмаса меҳмонхона ёки бирор жойда яшириниб, кўчага чиқишга қўрқиб яшайди. Чунки ўзбек милицияси қармоғига тушиш энг ками ярим ой ишлаб топган пулингизни йўқотиш деган гап. Миршабларни паспортингизни вақтинчалик рўйхатга топширганингиз ва уни кутаётганингиз заррача қизиқтирмайди.

Бироқ яқиндан бошлаб бу соҳада қисман ўзгариш бўлди. Эндиликда қозоғистонликлар вақтинча рўйхатдан ўтиш учун 5 доллар излаб овора бўлмайди, кассага тўғридан-тўғри 5 долларни сўмдаги курси билан тўлашади. 42 минг сўм тўлаб, паспортни худди илгаригидек бир ҳафта эмас бир кун кутади. Бу қувонарли ҳол. Лекин барибир қозоғистонликни исроиллик ёки бошқа хорижликлардан камситмасдан уларнинг ҳам ҳеч бўлмаса 30 кун вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшашини таъминлаш керак.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қўқон – 1912»:  йиллик мавсумдаги илк мағлубият…

   Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги «Шарқ» минтақаси пешқадамларидан бири ҳисобланган Қўқоннинг «Қўқон-1912» футбол клуби 2014 йилги мавсум расмий учрашувларида илк ...

Деҳлида ўзбек аёлини зўрлаган 3 киши  ҳибсга олинди

Деҳли шаҳрида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумот тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради. Элчихона ...

Бухорода фоҳишахона аниқланди

Фото:Қувват Ярашов 60 ёшдан ўтган кишининг ўзининг яшаш уйида фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди. Бухоро  вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400