Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳибсга олинди

Олий суд раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов бугун, 21 февраль ўз хизмат хонасида қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ўз манбаларига таяниб маълум қилмоқда.

Баҳодир Деҳқонов.
Фото: «tsul.uz»

Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.

У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.

Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Малайзияга кетаётган ўзбекистонликлар учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги Малайзияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини Малайзия миграция қонунчилиги билан таништириб, тақдим этилиши керак бўлган ...

Мева ва сабзавотларни «ўзагроэкспорт» нархларидан арзонга сотишга рухсат берилди

Фото: Тимофе Каспаров / "Газета.uz" Мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзагроэкспорт» эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаби бекор қилинди. ...

Ўзбекистон ва озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Бугун, 29 октябрь куни генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа ...