Водий аҳолиси яна электрдаги узилишлардан норози бўлмоқда. Бу ҳолатга табиий газ танқислиги сабабми?

Мана қиш фаслининг охирги ўн кунлигидамиз. Бу йилги совуқ ойлар давомида водийнинг уч вилоятида аҳоли кундалик эҳтиёжи учун энг долзарб бўлган электр таъминотида ижобий жиҳатлар сезилган бўлса, табиий газ таъминоти бўйича бу фикрни айта олмаймиз.

Иллюстратив фото

Ўтган уч ой давомида жойлардаги муаммолар тўғрисида жуда кўп мақолалар ёзилди. Тармоқ мутасаддилари кўрсатилган камчиликларни тез фурсатларда бартараф қилган пайтлар ҳам бўлганини айтиб ўтиш жоиз.

Ҳар икки соҳа вакиллари бу йилги қишдан ҳеч нолимасликлари керак. Сабаби, мавсум давомида қорли, қировли, қаҳратон совуқ кунлар деярли бўлмади. Агар табиат ўз кучини кўрсатганида доимгидек газчилар ва электр ходимларининг елка қисиб турганига гувоҳ бўлармидик…

Охирги ҳафта давомида ҳавонинг бироз совиши ҳар икки тармоқда яна муаммолар келтириб чиқармоқда. Уч вилоятдаги аҳолиси томонидан мурожаатлар сони ҳам кўпайган. Уларнинг айримлари билан танишамиз:

“Мен, Наманган вилояти Косонсой тумани А. Жомий маҳалласидан Нурилло Аҳмедовман. Сўнги кунларда электр таъминоти ёмон ҳолатда. Ўтган ойда ҳар куни бир-икки соат ўчиб турар эди. Ҳаво даражаси пасайгач, ўчиришлар кўпайиб кетмоқда.  Бугун, 21 февраль куни Косонсой марказида тушгача электр бўлмади. Мана ҳозир кеч соат 21:00да ҳам туман марказида ток ўчирилган. узилишлар жуда кўп бўляпти”.

“Сизларга Ўзбекистон туманидан мурожаат қиляпмиз. Охирги икки ҳафта ичи электр таъминотида узилишлар кўпайиб кетди. Кундузи ўчгани камдек, кечки пайт айни овқатга ўтирганимизда яна бир-икки соат ўчиши ортиқча. Сўнгги 5-6 кун ичида, кечқурун икки марта 1 соатдан ўчишни одат қилди. Кундузи ҳам 4-5 соат электр берилмайди”, дейди Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Қайнар қишлоғида яшовчи Шукуржон Исломов.

Андижон вилоятининг қатор туманларида ҳам электр таъминоти аҳолига панд бермоқда. Пахтаобод тумани Қорақўрғон маҳалласида кунига 5-6 мартадан ток ўчаётгани ҳақида хабар беришди. Аҳоли вакиллари айниқса, электр кечки пайт айни оила овқатланадиган, болалар дарс қиладиган пайтда ўчаётганидан норизо. Афсуски, зимистон маҳалла аҳолиси додини  туман электр корхонаси эшитмаяпти.

Бу ҳолатга фақат энергетиклар жавоб бериши керакми? Газчилар-чи?

Қишда ижтимоий тармоқ ва аҳоли ўз хонадонларини иситиш масаласи биринчи ўринда долзарб масала даражасига чиқади. Маълумки, иситиш учун табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғи ресурслари зарур. Табиий газ таъминоти водий вилоятларида доимий муаммолар гирдобида. Бу ҳолатни турли шаҳар ва туманлардан келаётган жуда кўплаб мурожаатлардан ҳам билиб олиш мумкин.  Аҳоли шунинг учун иситиш учун бор кучни электрга бермоқда.

Биз Андижон ва Наманган ҳудудий электр тармоқлари билан боғланганимизда Андижон мутасаддилари ҳавонинг бироз совуши натижасида вилоятда энергия истеъмоли 14 млн. кВт с.га кўтарилиб кетганини билдиришди. Ўтган йили худди шу кунларда истеъмол 11 млн. кВт с.ни ташкил қилган экан. Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам худди шу ҳолат. Сўнгги кунларда истеъмол Наманганда 2 млн. кВт с.га кўтарилиб, 11,5 млн. кВт с ни ташкил этмоқда.

Коммунал соҳанинг икки тармоғи бўлган газ ва электр бир-бирини тўлдириб туриши зарур. Қиш мавсумида иситиш тизимида юзага келаётган муаммоларда “Ўзстрансгаз”нинг уч вилоятдаги ҳудудий корхоналарининг “улуши” катта. Газ йўқ, кўмир ва ўтин қиммат бўлгач ҳамма электрга “осилади-да!”. Аҳолининг катта қисми “газсизлик”ка кўникиб кетган бўлса, ҳали тармоқдан узилмаганларда муаммолар жуда кўп. Энергетиклар томонидан турли жойларда янги линиялар тортилаётгани, подстанциялар, трансформаторлар қўйилаётганидан хабаримиз бор, қўшни соҳада эса йилдан-йилга муаммолар кўпайиб бормоқда.

Бу билан мавжуд камчиликларда электрчиларнинг умуман айби йўқ дейишдан йироқмиз. Улар жуда кўп сонли ходимлар армияси ва мавжуд замонавий моддий-техника базаси билан қиш мавсумининг энг совуқ кунларига тайёр туришлари зарур эди.

Совуқ фаслнинг тугашига ҳам оз қолган. Баҳор, ёз ўтиб, бир зумда яна куз ва қиш фасли келади. Ҳар икки тармоқ вакиллари, айниқса “Ўзтрансгаз”нинг водийдаги филиаллари бу йилги салбий ҳолатлардан хулоса чиқарсалар бўлар эди.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бугунги кунда юз бераётган электр танқислиги эса тез соатларда бартараф қилинишидан умидвормиз.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бразилияда бўрон бўлиб, 182 минг уйни электр таъминотисиз қолдирди

Бразилиянинг жанубидаги содир бўлган тропик бўрон туфайли 182 минг уй электр таъминотисиз қолди. “Якекан” тропик циклони мамлакатнинг жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида ўз ...

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Проспект мира» ...

Қўқонда коллеж ўқувчиси синфдошини пичоқлади

Қўқон нефть ва газ саноати коллежининг биринчи босқич ўқувчиси 16 яшар Султон Ғозиев 3 ноябрь куни ўз синфдоши 16 яшар Улуғбек Ёқубовни пичоқлади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400