Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддиновга кўра, Тошкент шаҳри ҳокими ва туман ҳокимлари қонунга зид равишда юзлаб қарорлар қабул қилган. Ушбу масалада Тошкент шаҳар прокуратурасига фуқаролардан бир қанча мурожаатлар келиб тушган. Прокуратура фуқароларнинг 29 та мурожаатини кўриб чиқиб, ҳокимларнинг 15 та қарорига протест бериб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга ариза берган.

Маълум бўлишича, қонунчиликда Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари доимий фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш ваколатига эга эмас. Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокими жами 11 қарорида мазкур қонун талабига зид равишда туман раҳбарларига «Замонавий маҳалла» лойиҳалари учун ер ажратиш юзасидан топшириқ берган. Бу хато эса бошқа юзлаб хатоларга йўл очган.

Бунинг натижасида туман ҳокимлари томонидан 392 та қонунга зид қарор қабул қилинган. Юнусобод туманида 56 та, Учтепа туманида 52 та, Олмазор туманида 45 та, Мирзо Улуғбек туманида 44 та ноқонуний қарор қабул қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йорк терракти: соипов масаласи ва ўрта осиёликлар

Жорий йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ӯзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов исмли фуқаро террорлик ҳаракатини содир этди. Воқеа тафсилотига кӯра Сайфулло оғир ...

Шуҳрат ғаниев одамларни суд ҳукмисиз 5 суткадан қамашни буюрди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев одамларни 5 суткадан қамашни буюргани, учта фирмага 300 миллион сўмдан жарима солишни буюрганини тан олди. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат ...

Ўзбекистонда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун жарима пасайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1284-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ...