Тошкентда яна бир участка нозири аёвсиз калтакланди

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ҳеч қандай асоссиз уйма-уй юриб хонадонларни текшириш,  у ерда кимлар яшаётганини рўйхатга олиш баҳонасида «текшир-текшир» авж олди, деб ёзади “7news.uz” нашри.

Дам олиш кунлари бўлишига қарамай участка нозирлари ҳам Туман ИИО ФМБ ходимлари ўзларига тегишли ҳудуд бўлишига қарамай уйма-уй юриб асоссиз текширишмоқда.

2019 йилнинг 20 февраль куни Чилонзор тумани 20-даҳасида ўз ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган катта лейтинант И.М. шу ердаги уйнинг хонадонларидан бирига бориб кимлар тургани билан қизиққан бир пайтида хонадонда истиқомат қиладиган бир неча нафар йигитлар томонидан калтакланган.

7-қаватдаги хонадонда истиқомат қилувчи йигитлар участка нозирининг бир ўзи келгани учун, қўшимча куч чақиришга улгурмаганидан фойдаланиб уни уришган ва унга тан жароҳати етказишган. Натижада участка нозири шифохонага олиб кетилган.

«7news.uz» нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Тошкентдаги бозорлардан бирида савдо ишлари билан шуғулланиши айтилган йигитларнинг барчаси Қашқадарё вилоятидан бўлгани айтилмоқда.

Улар, ўша куннинг ўзидаёқ қўлга олинишган ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимир путинга суиқасд уюштирилган

Американинг Newsweek журнали АҚШнинг уч юқори мартабали мулозимига таяниб, март ойида Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вашингтон бу ...

Хўрак қопқонга қарши бош кўтаради. валентина чупик мигрантлар учун бепул юридик ёрдам курсларини очди

Мигрантларга ёрдам бериш курсини тамомлаган юристлар Валентина Чупик билан (Чупик пастки қаторда чапдан) Мигрантлар учун бепул ёрдам кўрсатадиган юрист Валентина Чупик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400