МИБ: «Қарзингиз бўлса нохуш вазиятга тайёр туринг…»

МТРК телеканалларида ҳар куни кўраётганимиз — бир «ақлли» рекламага куйиб кетяпти одам.

Четга иш биланми, бошқа бирорта юмуш биланми кетаётган бир бечорани э йўқ, бе йўқ, шарт тўхтатиб, қарзинг бор, тўлаб қўй, деб шунчалар овора қилишадики… МИБ деса лабига учуқ чиқадиган бўлади.

«Агар қарзларингиз бўлса, нохуш вазиятларга тайёр туринг, ўзингизга муаммо туғдирманг», дея дағдаға қилади.

Биз охирги икки ярим йилда Президентимиз айтганидек, оддий одамлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўлидан кетяпмиз. Халқаро аэропортда эса қарзи борни сарсон қилиш билан оворамиз.

Билибми-билмайми шундай ҳолатга тушиб қолган кишини оёғи куйган товуқдай югуртирмасдан, аэропортнинг ўзида битта банк кассасини очиш бўйича фикр, наҳот Мажбурий ижро бюроси раҳбариятининг, лоақал жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг калласига келмаган бўлса. Ёки қўрқитув, қутқу солиш каби ғояларни рекламада акс эттиришдан қандайдир лаззату роҳат борми?

Аҳолининг ушбу бюрога эътирози жуда кўп ва хўп бўлаётгани яширадиган гап эмас. Ижтимоий тармоқлар МИБ устидан арзу ҳолу шикоятга тўлиб кетган.

Тўғри, ҳеч ким коммунал ва бошқа тўловлардан қарздор бўлиб қолиш учун яшаймади. Аммо иқтисодий асосларга кўра, уларни қип-қизил жиноятчига чиқаришдан ҳам мантиқ йўқ. Бюро қанча кўп пул туширса, ҳисобига тушадиган фоизидан шунча кўп фойда олади. Демакки, бу ерда бир тамойил — нима қилиб бўлса ҳам «кўпроқ ундир ва тушир» тамойили устувор бўлиб қолаверади.

Бозор иқтисодиёти шароитида тўловлар учун бу каби жазолаш тизимини ўзгариш вақти етди. Чунки чироқни бир ойда 50 марта ўчиргани учун электр тармоқлари корхонасига ёки газ босимини камайтириб юборгани сабабли газ идорасига ҳеч ким жарима солмайди. Чиқинди-ку алоҳида масала.

Яъни, улар билан шартнома тузган мижоз манфаатлари учун жарима тўламайди, ҳатто бир оғиз кечирим ҳам сўрамайди. Аммо тўловни бир кун кечиртирсангиз, МИБ сизни шубҳасиз жазолайди.

Биз янги Ўзбекистон тарихида МИБ мисолида мисли кўрилмаган воқелик — прокуратуранинг қонуний тижорийлашуви жараёнини бошимиздан кечиряпмиз. Қолаверса, кечиктирилган коммунал тўловлар бўйича кечиктирилган қарз ишининг МИБ каби прокуратура тизими ходимлари томонидан кўрилаётгани фуқароларга қўшимча психологик босим бўлади. Коммунал тўловларни ундириш борасида МИБ вазифаси мажбурият эмас, аслида хизматдир.

Ўзи аввал бошданоқ бу ташкилотнинг прокуратура тизимида бўлиши турли баҳсларга сабаб бўлаётган эди. Давлатнинг жазоловчи механизмига айланиб қолиши, албатта, унинг обрўсини туширади.

МИБ ҳеч шубҳасиз, Адлия вазирлиги ҳузурида ёки алоҳида мустақил ташкилот сифатида ҳеч бўлмаганида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида ташкил этилиши керак эди. Ёки бўлмаса, анчадан бери одамларнинг оғирини енгил қилиш, муомала ва хизмат кўрсатиш борасида ижобий таъсир кўрсатаётган Ягона давлат хизматлари агентлигига ўтказиб берилса ҳам бўлади.

Асосий мақсад коммунал хизмат кўрсатувчи томонларнинг бир-бирига нисбатан ҳурмат ва масъулият ҳиссини шакллантириш, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ундирувчи борда дея боқимандалик кайфиятига берилмасдан, ўз сервис хизматларининг яхшиланишига қаратилиши керак. Ҳамонки, ундирув амалиётида чуқур муаммо бор экан, унинг замонавий ва одамларни бездирмайдиган шаклларини ўйлаб топиш зарур ва шарт.

Алимент масаласи ҳам анчайин баҳсли. Бу ўринда, суд қарори чиққан, нима қилиб бўлса-да ижро этамиз-да, деган оқловчи қарашдан қутулиш зарур. Масалан, Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2018 йил давомида алимент билан боғлиқ, яъни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун 213 та ҳолатда 235 нафар шахсга нисбатан иш кўрилган. Бу бир вилоятдаги кўрсаткич. Республика бўйича буни 14 га кўпайтирасиз. Ҳисоби чиқади.

Ва барча ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар ОАВга бўйлаб кенг тарқатилди. Алимент тўламагани учун отаси қамаб қўйилган боланинг ҳам бир фикрини сўраш керакдир. Энди ҳар йили ажралаётганлар сони 30 мингдан ошаётган бўлса, табиийки, алимент тўлаш бўйича ҳам муаммолар ортаверади. Судланганлик ҳолати сони мисли кўрилмаган даражада ортиб кетмайдими?

Аввалроқ уйидан телевизор ва бошқа буюмларни олиб чиқаётган МИБ ходими акс этган рекламани кўравердик, улардан қўрқмай қўйдик. Энди эса дағдаға уфуриб турган янгиси пайдо бўлди. МИБнинг ташкилий шаклу шамойилини қайта бир танқидий кўздан кечириш вақти етмадимикан?

А.Турсун,
журналист

Манба: «Xabar.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европа иттифоқига чиқиб кетган украиналиклар сони 6,3 миллионга етди

Россия ҳужумларидан кейин мамлакатни тарк этиб, Европа Иттифоқига борган украиналиклар сони 6,3 миллионга етди. Европа Иттифоқи чегараларини ҳимоя қилиш агентлиги Frontexнинг ...

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

Президент халқ дардини эшитмаяптими ёки хокимларини химоя қилмоқдами?

Жорий йил бошида қўшни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз ўтирган автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 юртдошимиз фожеаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400