Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Эдгар Пуэртани накаутга учратди

Профессионал боксда бу сафар ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиққан ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида иштирок этган Шаҳрамга бу сафар мексикалик Эдгар Пуэрта (25-12-1, 19 КО) рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жангнинг бешинчи раундида Шаҳрам Ғиёсов томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. Рақиб ерга қуламаган бўлсада, етарлича қаршилик кўрсата олмаётгани боис техник нокаут қайд этилди.

Ушбу ғалаба Шаҳрам учун профессионал боксдаги еттинчи ғалаба бўлди. Ғалабаларнинг олтитасида у муддатидан олдин рақибларини таслим этишга муваффақ бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Малком ирқчилик туфайли январдаёқ “зенит”дан кетиши мумкин

Жорий трансферлар ойнасида «Барселона»дан «Зенит»га ўтган ярим ҳимоячи Малком январь ойидаёқ янги жамоасини тарк этиши мумкин, деб ёзади “CHAMPIONAT.asia” сайти. Гап шундаки, ...

Шавкат мирзиёев iii кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ...

Равшан эрматов осиё кубоги чоракфиналнинг иккита ўйинида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Осиё Кубоги чоракфиналидан ўрин олган иккита ўйинга тайинланди. Бу ҳақда Трибуна.уз  ёзмоқда. 24 январь куни у Хитой - Эрон ўйинида ...