Марат Зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячилигининг таъмал тошини қўйганлардан бири эди

24 февраль куни математик олим, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон қўмитаси раҳбари, заҳматкаш инсон Марат Зоҳидов 79 ёшида орамиздан кетди. Муттасил хасталиклар билан олишган толмас курашчи мамлакатимиз ҳуқуқ ҳимоячилигининг таъмал тошини қўйганлардан бири эди. У етакчилик қилган ташкилотимиз халқаро нуфуз қозонди, хорижий доираларда ўз мавқеи ва рутбасига эга булди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳуқуқ ҳимоячилиги соҳаси энди тетапоя қилаётган мураккаб даврда ташкилот майдонга келди ва 1996 йилда илк мустакил инсон ҳуқуқлари ташкилоти сифатида давлат рўйхатига олинди. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида ўз позицияси ва кучига эга ташкилотга айланди. Бу ўринда Марат Зоҳидовнинг етакчилик салоҳиятини эътироф этиш зарур.

Бундан ташқари мамлакатимиз илм-фани ривожидаги у кишининг ҳиссасини таъкидлаш зарур. Марат ака дунёнинг 2000 нафар энг кучли математикларнинг бири, ана шу соҳага мехнати сингган инсонлардан эди.

Ҳамкасблари Марат Зоҳидовнинг ҳуқуқ ҳимоячилиги борасидаги фаолиятини ташлаб қўймайди. Фидойи олим ва заҳматкаш ҳуқуқ фаолининг ёрқин хотираси қалбларимизда барҳаётдир.

Дўстимизнинг яқинлари, оила аъзоларига ҳамдардмиз. Жойингиз жаннатдан бўлсин, Марат ака!

Шахс ҳуқуқларини химоя килиш кумитаси фаоллари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислам каримов қўнғирот тумани прокурори лавозимига тайинланди

Қўнғирот тумани прокурори лавозимига Каримов Ислам Давлетбаевич тайинланган. Бу ҳақда "EVERYDAY.UZ" сайти маълум қилди. У бундан олдин Қоракалпоғистон Республикаси ...

Рўмол ўраган аёл ҳуқуқбузарми?

Бир жумла борки, у барча муҳокамага нуқта қўяди, забон ҳам ҳақли сўзларни айтишдан тўхтайди. Бу жумланинг қудрати жамиятимизда шу қадар улуғки, ўз мулкинг ё жонинг ҳимояси ...

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирилиши керак бўлади

Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400