АНДИЖОНДА ИСИТИШ ҚОЗОНИНИНГ ПОРТЛАШИ ОҚИБАТИДА 18 НАФАР МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ЖАБРЛАНДИ

26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозони портлаган. 

Фавқулодда ҳолат оқибатида поликлиникада тиббий кўрикдан ўтаётган шаҳардаги 4-умумтаълим мактабининг 18 нафар 9-“Г” синф ўқувчилари турли даражада енгил жароҳат олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология қабулхонасига олиб келинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Улар зудлик билан зарур текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. 18 нафат бемор кузатув остида. Олиб келинганлардан 4 нафари ҳолати текширилиб, нейрореанимация бўлимига ётқизилган, 2 нафар беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 10 нафар қўшимча мурожаат қилганларга амбулатор-психологик ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур дори-дармонларни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилган.

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонлик таҳқирланган аёл: «санъат умаровга даъвом йўқ»

Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган — Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ўғриликда гувон қилинган аёл қип-яланғоч ҳолда таҳқирлангани ...

Покистонда қуръонни ёқиб юборган одам тошбўрон қилиниб ўлдирилди

Покистонликлар Қуръонни ёқишда айбланаётган руҳий касал одамни тошбўрон қилиб ўлдиришган. Маҳаллий полициянинг маълумотларига кўра, олис қишлоқ масжиди ходими бинодан тутун ...

Шуманойда қутирган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

Султанбек Зияевнинг хабар беришича, яқинда Қорақапоғистон Республикаси Шуманой тумани Бегжап ОФЙ ҳудудида шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Фуқаро Юсуп Қурбанов ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400