Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

Ўзбекистонда янги байрам – “Ота-оналар” куни жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Mening Fikrim порталида петиция жойлаштирилди.

Мурожаат муаллифининг фикрига кўра, ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдириш зарур.

Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда ота-оналар куни 1 июн, АҚШда – июль ойининг сўнги якшанбаси, Кореяда 8 май ва Вьетнамда 7 июль куни нишонланади.

“Давлатимиз томонидан “Ота-оналар куни”ни бир санада белгилаш ва мазкур кун доирасида оила, ота-оналарнинг мукаррам ва улуғлигини эслатувчи тарғибот-ташвиқот ишларини, байрам тадбирларини ўтказишни таклиф қиламиз”, – дейилган мурожаатда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизга кучли танқидчилар керак

Ўзбек адабиёти ва санъатига назар ташлар эканмиз, устозларимиздан қолган адабий мерослар билан фахрлансак арзийди. Бу мерослар, истиқболимиз йўлини ёритгучи маёқлардек нур ...

Ўзбекистонда 2019 йили 37,1 мингта ўлим қайд этилди

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди. 2019 йилнинг ...

Сельфи туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Жаҳон мамлакатларида селфи туфайли халок бўлганлар сони. Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш мақсадида баланд кранга чиқмоқчи бўлган аёл баландликдан қулаб тушиб ҳалок ...