Истеъмолчидан қарздор газ идораси истеъмолчига қарз ёзди

Наманган вилояти Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати томонидан Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро 2014 йилнинг 16 январь куни новатор русумли завод рақами 3684762 бўлган газ ҳисоблагични хонадонига ўрнатган.

Газ ҳақини  ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича амалга ошириб келган. Ҳисоблагичнинг бугунги кундаги кўрсатгичи 10954м3ни ташкил этган бўлсада, тумангаз идораси томонидан 217030 сўм қарздорлик ёзилган. Бу ҳақда UZ24’га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Мурожаат ўрганилганда, фуқаро А.Ғуломов томонидан ўтган даврда табиий газ учун жами 3 352 042 сўм тўлов амалга оширилганлиги, лекин собиқ худуд назоратчиси ўз хизмат лавозимини тўғри бажармасдан, фуқарони огохлантирмасдан, ҳисоблагич ишлаган кўрсатгич бўйича тўғри ҳисоб-китоб олиб бормаганлиги аниқланди.

Ўрганишлар жараёнида, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар қайта ҳисобланди ва фуқаро А.Ғуломов қарздор эмаслиги, аксинча ҳисоблагич кўрсатгичига нисбатан 312 640 сўм ортиқча тўловни амалга оширганлигига аниқлик киритилди. Фуқаро А.Ғуломов томонидан амалга оширилган ортиқча тўлов суммалари дастурга киритилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...

Психологга муҳтож психологлар (ҳажв)

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг атом бомбалари ҳақидаги латифасини ҳаммамиз биламиз. Яъни атом бомба тушганда нима қилиш кераклигини кўрсатиб қўйган қўлланмаларнинг реал ...

Ўзбекистон республикаси мустақилликдан кейинги йилларга берилган номлар

1991 - " Aлишeр Нaвoий " йили. 1992 - " Ҳaмширaлaр " йили. 1993 - " Aҳмaд Яссaвий " йили. 1994 - " Мирзo Улуғбeк " йили. 1995 - " Ибн Синo " йили. 1996 - " Aмир Тeмур " йили. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400