Ҳиндистон Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди

Ҳиндистон Кашмир осмонида Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди.  Бу ҳақда РИА Новостига асосланиб “Соф.уз” ёзмоқда.

“Покистон авиацияси ўз вақтида аниқланди ва Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари дарҳол жавоб қайтаришди”, – деди Ҳиндистон ТИВ расмий вакили Равиш Кумар.

У Ҳиндистон ўзининг МиГ-21 самолётини йўқотганини ва учувчи бедарак йўқолганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабар қилинган эди.Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилган эди.

Исломобод ва Нью-Деҳли муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.

Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.

Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зафар рўзиев президент топшириғини биринчи бўлиб бажармоқчи

Қашқадарё — Ишида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун кейинчалик узр сўраган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев янги ўқув йилида мактабларга боради, деб ёзади Zed News. ...

Қозоғистоннинг ўзбекистондаги элчиси 140 млн. тенге ўзлаштирганликда шубҳаланмоқда

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Ўтембоев йирик миқдорда давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақида Порахўрликка қарши кураш бўйича миллий бюро маълум ...

Деҳқонобод қишлоғидаги  жин кўприкдан болалар йиқилиб ўтишмоқда

«Чошпета» қишлоғига кириб боришимиз биланоқ муаммо билан юзма-юз келдик. Қишоққа олиб кирувчи 3 километрлик йўл лой ва қатнов учун хавфли бўлганлиги сабаб, қишлоқ аҳли билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400