ЎЗБЕКИСТОНДА МАРҲУМНИНГ НОМИДАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАРСЛИГИ ЧОП ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Н. Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтди, деб ёзади “UzNews.uz” сайти.

 

Н. Йўлдошев “Вафот этган муаллифларнинг дарсликларини қайта нашр қилиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган. Оқибатда дарсликлар қатор ўзгартиришлар билан марҳумларнинг номидан чоп этилаётганига тўхталди.

 

Масалан, 7-синф “Ўзбекистон тарихи” дарслигининг муаллифи А. Муҳаммаджонов 2016 йилда вафот этган. Бироқ, унинг дарслигидаги барча мавзулар қайта ишланган, 6 мавзу янгидан ёзилган ва дарслик 2017 йилда марҳум муаллиф номидан қайта нашр этилган.

 

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитаётгани ҳам ялпи мажлисда қўшимча қилиб ўтилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонлик она ўз фарзандини уриб ўлдирди

  2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч ...

Чемпион болаларинг қаерда, қандай яшаётганидан хабардормисан ёшлар иттифоқи?..

Беш маротаба турли халқаро танловлар ғолиби бўлган чемпион бола, бугун олис бир қишлоқ кулбасида аранг кун кўрмоқда.   Фото:ЎзА Иқтидорли болалар юртимизнинг келажагидир. ...

Фарғонада маҳалла посбони қўшнисини уриб ўлдирди

Фарғонада маҳалла посбони вазифасида ишлаган фуқаро ўзаро жанжал оқибатида оғир тан жароҳати етказган шахснинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Р.О. Фурқат ...