Энди Ўзбекистонда маҳбуслар ҳам сайловларда иштирок этади

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун сенаторлар томонидан маъқулланди, деб ёзади UZ24 сайти.

Иллюстратив фото:silaslova.zp.ua

Қайд этилишича, Сайлов кодексида катта ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этиши бўйича чекловлар олиб ташланади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзодлар кўрсатиш тартиби бекор қилинади. Шу тариқа сиёсий партиялар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига номзодлар кўрсатишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.

Ҳам муддатидан олдин овоз бериш, ҳам сайлов куни овоз бериш учун ягона ҳужжат – сайлов бюллетени жорий этиш орқали “сайлов варақаси” тушунчаси қонун ҳужжатларидан чиқариб ташланмоқда. Сайловчиларга ўзи ёқлаб овоз берадиган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белгилардан бирини (+, ü, Х) қўйиш имконияти берилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда журналистларнинг касб этикаси кодекси қабул қилинади

Ўзбекистонда журналистларнинг касб этикаси кодекси ишлаб чиқилмоқда, деб хабарқилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати. Фото:jourdom.ru Хабарда ...

Ўзбекистон бўйлаб 3 минг нафар бола рисоладагидек таълим ололмаяпти

Бугун Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг брайль ...

Мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси каромат шарипов россиядан тожикистонга депортация қилинди

Машҳур тожик мигрантлари ҳуқуқининг ҳимоячиси 13 декабрь куни Россиядан Тожикистонга депортация қилинди. У ҳеч қачон Тожикистон фуқароси бўлмаганини айтмоқда. (more…)