Бугун ҳам Кашмирда Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида отишма бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасидаги ўқ узишни тўхтатиш тўғирсидаги тартиб бузилганига бугун етти кун бўлди.

“Маҳаллий вақт билан эрталаб тахминан соат 6 да Покистон томони ўқ узишни тўхтатиш тўғрисидаги тартибни бузиб, бесабаб миномет ва ўқ отар қурол билан Кришна Гхатиҳудудига қарата ҳужум уюштирди”, деб хабар берган India Today газетси Ҳиндистон Қуролли кучлари подполковниги Девендер Ананд маълумотига таяниб.
Ҳинд ҳарбийлари ҳам ҳужумга жавоб қайтарган. Ананднинг гапларига кўра, отишма бир соат давом этган. Ҳинд ҳукумати чегарадан 5 километр атрофидаги ҳудуддаги барча таълим биноларини ёпиб қўйган.