Ўзбекистон Қонун устуворлиги рейтингида 94-ўринни эгаллади

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан шуғулланади, деб ёзади «Кун.уз» нашри.

Фото:crypto-coiners.com

Ўзбекистон 126 давлат ичида 94-ўринни ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё минтақасида 13 мамлакат орасида 12-поғонани эгаллади. Индекс тузувчиларининг таъкидлашича, мамлакатда қонун устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган, бу мамлакатга жаҳон рейтингида 2-ўринга юқорилаш имконини берган. Минтақада Ўзбекистоннинг ўрни ўзгаргани йўқ.

Ўзбекистоннинг умумий балли – 0,46. Кот д’Ивуар, Доминикан Республикаси, Гватемала ва Либерияда ҳам худди шунча.

WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари.

Мамлакат «Тартиб ва хавфсизлик» индикатори бўйича энг яхши кўрсаткичга эга – жаҳонда 9-ўрин, Канада, Венгрия ва БААнинг ёнида. «Очиқ ҳукумат» индикаторида эса энг ёмон кўрсаткич – 119-поғона, Конго, Того ҳамда Эроннинг ёнида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ алимент тўловчига қидирув эълон қилинган

Ўзбекистонда бугунги кунда 2,3 мингдан ортиқ алимент тўловчига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бу маълумотлар Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида бўлиб ўтган давра ...

Бердимуҳамедовнинг ўғли президентликка даъвогарлик қилмоқда

Туркманистон Демократик партияси президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердарни мамлакатдаги муҳим сиёсий лавозимга номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақдаги қарор партиянинг ...

Россияда яшовчи хорижликлар ўз уйларига мигрантларни рўйхатга қўя олади

Россияда истиқомат қилувчи хорижлик фуқаролар мигрантларни ўз уйларига рўйхатга қўйишлари мумкин бўлади. Бу вақтгача, Россияда кўчмас мулкка эга фуқаро фақат ўзини рўйхатга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400