ВИСОЛ (шеър)

Аста-аста эриб боради
нарсаларнинг зарралари ҳам,
икки қушча бир-бирин суяр
япроқларнинг ораларида…
Шаббодалар олиб келади
райҳонларнинг ўткир нафасин,
япроқларнинг ораларида

икки кушнинг бахтиёр саси.
Кеча узун,
хаёлдай узуи,
ундан узун қоронғи сукун,
ҳадиксираб тураман фақат,
ногоҳ келиб колмасайди кун.

* * *

Кўп йиғлама,
оғрийди бошинг,
ахир бахтли бўлмоғимиз шарт.
Ёмон бўлар агар кўзёшинг
тугаб қолса, келгунича Бахт.

Кўзёшингни сочма тунларга.
асраб қўйгин яхши кунларга.

* * *

Кел, яшириб қўяйин сени
юракнинг энг чуқур ерига.
Кейин сен ҳам яширгин мени
юракнинг энг чуқур ерига.

Тополмасин бизларни биров!

* * *

Дунё ҳали норасо, ҳали
ўртамизда чопар айрилиқ,
чақирамиз бир-биримизни,
оғзимизни ёпар айрилиқ.
Нафрат яшар дунёда, ҳали
ёзилгандай қайси китобда
Муҳаббатнинг асрини кутиб,
ўтирибмиз икки қутбда…


Шавкат Раҳмон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат раҳмон-ҳамал

  Эриб битди поёнсиз қорлар, яна кўҳна замин туллади. Водийдаги улкан ўриклар бир кечада оппоқ гуллади. Оқ булутлар ерга қўндими, мўъжизалар бўлдими содир? Оҳ, ...

Мeҳробдан чаён-икки хил садоқат

Кечаси  ёмғур  савалағандек  ёғиб  турадир...  Қоп-қоронғи,  олти  қаричлиқ  тор  кўчанинг муюшида  турған  бир  кўлага  ёмғурдан  қочқан  каби,  кичкина  эшик  панасига  ...