ЎЗГАЛАР ДАРДИ…

Қушчалар,
сайроқи қушчалар
қафасда бўғилиб сайрашар,
бетоқат потирлаб симларга
ўралган оламга карашар…
Қушчалар,
озодруҳ қушчалар
оламдан кўзларин узмайди,
чирқираб ўзларин ҳолимас,
ўзгалар ҳолига бўзлайди.

* * *

Чакин бўлма,
бўлма гулдирак,
ердан кўпам узоқлаб кетма.
Овозингни йиртмагин бекор,
ерни қучма — қулочинг етмас.

Ундан кўра бирор одамнинг
макони бўл — ирмоқли, сойли,
шамолларни тўсган тоғи бўл,
осмони бўл — юлдузли, ойли.


Шавкат Раҳмон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 19-қисм

19 Мен аразлаб ўтира бердим. Бир жийрон от селдананг отиб келди. Баковул олдига борди. Биродарлар, жийрон — малла от бўлади. Оёғи олапайча. Айримлари пешонасида қашқаси-да ...

От кишнаган оқшом (қисса) 38-39-қисм

38 Ора совиди. Қишлоқ тинчиди. Ана шунда Тарлонни уйга олиб келдим. Чавандозлар белига пул ўраб, Обоқлига йўл олди. Обоқлидан от олиб келди. От билан ажаб гапларни-да топиб ...

Эврил турон: эртами, кечми адолат тикланади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини  ўлик ҳолга келтирган, ўнлаб адибларни қатоғон этган (ўттизинчи йиллардаги каби) Муҳаммад Али ағдарилди. Буни асл адиблар байрам қилишияпти. ...