«Барселона» «Реал»ни «класико»даги ғалабалар сони бўйича ортда қолдирди

«Барселона» Испания чемпионатининг 26-турида «Реал» устидан ғалабага эришди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув кўк-анорранглилар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, деб ёзади Трибуна.уз  сайти.

Бу каталонияликлар клуби учун қаторасига иккинчи «класико»даги ғалаба бўлди, уч кун олдин «Барселона» Испания Кубоги яримфинали доирасида «қаймоқранглилар» жамоасини Мадридда 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборганди.

Каталонлар «Реал»ни «Сантьяго Бернабеу»да 72 соат ичида икки марта мағлуб этолган илк жамоа бўлди.

Бундан ташқари, кейинги 24 йилликда «Барселона» «Реал»ни уч кун ичида қаторасига икки марта мағлуб этган (исталган майдонда) тўртинчи жамоага айланди.

Бунгача бундай натижа «Реал Унион» (1972 йилнинг 9 ва 11 апрель кунлари), «Атлетик» (1984 йилнинг 1 ва 4 апрель кунлари) ва  «Депортиво» (1995 йилнинг 24 ва 27 август кунлари) жамоалари томонидан қайд этилганди.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, кўк-анорранглилар учун бу ғалаба «Реал» билан ўйинлардаги 96-ғалаба сифатида тарихга кирди. Бу ўйингача икки жамоа ҳам «класико»да 95тадан ғалаба билан тенг натижа кўрсатиб турганди.

Шу тариқа, каталонияликлар клуб ўзининг принципиал рақибини ўзаро учрашувлардаги ғалабалар сони бўйича ортда қолдирди. Бу 1932 йилдан буён илк марта кузатилмоқда.

«Барселона» «класико»даги ғалаба эвазига очколари сонини 60тага етказган ва Испания чемпионати турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирган. «Реал» 48 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Одил аҳмедов масжид қурсинми ё мактаб?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов бир гуруҳ бошқа спортчилар билан бирга Тошкент шаҳрида масжид қуриш ниятида. (more…)

Осиё кубоги. хитой сенсация бўлишига йўл қўймади ва қирғизистонни мағлуб этди

Осиё кубогининг 1-тури доирасида Хитой - Қирғизистон учрашуви якунланди.   Учрашувнинг илк дақиқаларидан Қирғизистон термаси анчагина ҳужумкор ўйин намойиш қилди. ...

“ўзбекистон-ж.корея ўйинининг 30 минглик чипталари қўлда 100 мингдан сотилаяпти”

Sizdan Telegram/ Озодлик Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш "Жанубий Кореяга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига чипталар йўқ. Чиптахонада шундай ...