Рашид Қодиров «кулранг схемалар» ҳақида қачон айтиб беради?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон қилган.

Айблов айнан нималардан иборатлиги аниқ эмас, чунки бу ҳақда расмий маълумот берилмаяпти.

2000 йил 18 февралидан 2015 йилнинг 12 апрелигача Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2018 йилнинг 22 февралида Тошкентда ҳибсга олинган эди.

2018 йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ўтказилган йиғилишда собиқ бош прокурорнинг ўзи телевидение орқали коррупция, «кулранг схемалар» ва ҳоказолар ҳақида гапириб беришини айтиб ўтган эди.

2018 йилнинг июнь ойида эса Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов чиқиш қилди. У ўз чиқишида собиқ бош прокурорга нисбатан қўзғатилган жиноят ишига изоҳ бериб ўтганди. Отабек Муродов ҳозирги пайтда Рашид Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши тергов қилинаётгани, Жиноят процессуал қонунчилигига асосан, тергов сири сифатида, ҳаммасини ошкор этолмаслигини айтиб ўтган эди.

У Шавкат Мирзиёев тутган сиёсат «собиқлар»ни қамашдан иборат эмаслигини қўшимча қилганди.

«Етказилган зарарни қоплаган айбланувчиларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилиб, улар озодликда юрибди», деганди у.

2018 йилнинг 19 декабрида Халқаро пресс клубнинг ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида ўтказилган сессиясида журналистлар томонидан Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича янги тафсилотлар ҳақида маълумот бериш сўралган эди.

«Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан жиноят иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Бу жиноят иши якунлари бўйича маълумотлар батафсил етказилади. Буни мамлакатимиз раҳбари ҳам бир неча бор такрорлаган. Демак, жиноий ишнинг натижалари кенг оммага ошкор қилинади. Ҳеч нарса сир тутилмайди. Қонун олдида барча баробар. Катта мансабдор шахсми, кичикроқ мансабдорми, барча ўзининг хатти-ҳаракатлари учун тегишли жазосини олади», — деган эди Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев.

Жорий йилнинг январида Тошкентда Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд жараёни бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Суд жараёнига оид барча деталлар ва янгиликлар ҳозирча «мустақил манбалар»,«хабардор кишилар» ва «адвокатлар»дан етиб келмоқда. Бирор бир расмий ахборот берилганича йўқ.

Таассуфки, расмий ахборот берилмаётгани турли миш-мишлар ва тахминлар тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи барибир бажарилади, деб умид қилишмоқда.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Днр раҳбари захарченко донецкда портлатилаш оқибатида ҳалок бўлди

Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко Донецк шаҳридаги таҳминан соат 17:30 да Сепар ресторанида содир этилган кучли портлаш натижасида ҳалок бўлди. «Сепар» ...

Ноҳақ 35 йил қамоқда ўтирган аёл 3 миллион товон пули олади

АҚШда невадалик Кэти Вудс исмли аёл 35 йил умрини қамоқда ўтказди. У 1980 йилда Мишел Митчелл исмли талаба қизни ўлдирганликда айбланган, деб ёзади “Жаҳон.уз” сайти. Бироз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400