НАФАҚАДАГИ АЁЛНИ АВТОБУСДАН ҲАЙДАГАН ҲАЙДОВЧИ ВА ЧИПТАЧИ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

«Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видеода акс этган ҳолат бўйича расмий маълумот берди, деб ёзади «UzNews.uz» сайти.

Фото:«UzNews.uz»

Бундан аввал 51-автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачининг кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборгани акс этгани ҳақида видео тарқалган эди.

Воқеа жамоатчилик ўртасида мунозараларга сабаб бўлди, ҳолат юзасидан шошилинч тарзда комиссия тузилиб, ўрганилди.

Ҳайдовчи ва чиптачидан воқеа юзасидан тушунтириш хати олинди. Албатта, ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала маданиятини бузганлиги, йўловчига қўпол муомалада бўлгани учун тўла айбдор.

Уларга нисбатан ички тартибдан келиб чиқиб интизомий жазо белгиланди.

Ҳайдовчи ва чиптачига нисбатан хайфсан эълон қилинди. Бироқ ҳайдовчи ва чиптачи сўзларига кўра, кекса аёл ўзи айтганидек биринчи марта эмас, балки бир неча марта автобусда бепул юрган.

Аёл у текинга автобусдан фойдаланиши ҳуқуқи борлигини айтган. Аммо бунга ҳеч қандай асос мавжуд эмас.Шу боис ҳайдовчи ва чиптачи уни автобусдан тушириб юборган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Kun.uz: ҳоким мактаб директорларини урди

Kun.uz таҳририятига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеоси юборилди. (more…)

Навқирон ёшдаги нимжон тил

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди. Навқирон ёшга кирган бўлсаям, ўта нимжон. Куч-қувватга тўлолмаяпти. Халқаро тадбирларку нарёқда турсин, ...

Наманганлик аёл ўз чақалоғини  нуқсонли туғилгани учун баландликдан ташлаб юборди

Кеча соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400