Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Ёки Ўзбекистонликлар нима учун Қозоғистон аэропортларидан парвоз қилишини афзал кўрмоқда?

Фото:myventurepad.com

Туроператорлардан бирида ишлайдиган танишим менга “Саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, арзон “турпакет” келди. Туркияга бориб етти кун дам олиб қайтиш бор-йўғи 500 АҚШ доллари, Фақат Чимкентдан кетасиз”, деб қолди. Бунинг сабабини сўраганимда, у “Қозоғистон авиакомпанияларида билетлар Ўзбекистонга нисбатан анча арзон эканини” айтди.

 

Ҳайрон бўлганимни кўриб, доим хорижга тижорат учун қатнайдиган дўстига қўнғироқ қилди. Уларнинг ўзаро суҳбатига қулоқ тутиб турарканман, тижоратчи йигит Ҳиндистонга Чимкент орқали учаётганини тасдиқлади. Деҳлига 2,5 миллион сўмга бориб-қайтаётганини маълум қилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали эса тиббиёт мақсадида мажбур бўлиб бораётган эҳтиёжманд одам энг арзон самолётнинг энг арзон жойини танласа ҳам камида 3,5 миллион сўмга бориб келар экан.

 

Нега? Нима учун?

 

Саволлар кўп. Аслида авиачипталар нархи қанчадан? Нима учун кўпчилик ҳамюртларимиз қўшни давлат орқали парвоз қилмоқда? Миллий авиакомпаниямиз халқимизга бошқа компанияларга нисбатан энг қулай хизматларни тақдим этиши керак эмасми? Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

Фэйсбукда айланиб, муҳокама бўлиб юрган Одилхон қорини «дангасалар» ҳақидаги гаплари хотираларимни ёдга солиб юборди. (more…)

Жаҳонгир ортиқхўжаев: «мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади»

“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг қийин, муаммоли ва оғриқли масала. Буни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари ваколатига ўтказиш керак”. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими ...

Президент қадри нуфузини ҳимоя қилайлик

Маърифати бор ҳар бир киши айни кунларда Президент обрўсини ҳимоя қилишга маъсул. Сабаб уни халқнинг ўзи сайлаган. Президент обрўси халқнинг обрўси. Унинг шаъни халқнинг ...