Бефарқликнинг ўлчами борми?

Инсоният тарихидаги жамики кулфатлар муайян шахсларнинг бефарқлигидандир. Тўғрироғи, аниқ бир шахснинг бефақлиги худди юқумли касаллик инфекциясидек тез тарқаб, кўплаб ҳудудларни қамраб олганидек.

Ушбу фикрлар тасодифан қўлимга олганим умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари учун нашр қилинган “English in Topics” инглиз тили қўлланмасини  варақлаб ўтирганимда хаёлимга келди.

Китобнинг  Ўзбекистонга бағишланган қатор саҳифаларидан 37- сида йил фасллари ҳақида  “SEASONS” матни берилган.

Матнда “March, April and May are spring months” жумласидан кейин ушбу баҳор ойларининг ўзига хослиги талқин қилинади.

“June, July and August are summer months” жумласидан кейин эса Ўзбекистон ёзи тасвирланади.

Куз ойлари атамаларидан кейин ҳам шунга хос изоҳни ўқиймиз.

Қишни эса муаллифлар “Winter begins in December and ends in March” дея чегаралайди.

Абдуллаев Шавкат ва яна бешта муаллифлар гурухи томонидан йилнинг биринчи уч фасли, ҳар доимгидек, уч ойдан бўлиб қўйилган. Охирги ой кўрсатилган фаслга тегишли.

Лекин  ушбу тартибни  қиш фасли ойларига тадбиқ қиладиган бўлсак, март ҳам қишга кириб кетади-ку?!

Ва ниҳоят, бир йилимиз ун уч ойдан иборат… ми…

Қўлланмадаги “My Lyceum” матнида (93 саҳифа) ” There are also sayings and proverbs in Uzbek, English and different oriental  languages , such as English, Indian, Arabic, Turkish, Japanese, Korean, Chinese, Urdu and Farsi ” жумласи келтирилади.

Бу ерда ҳам муаллифларнинг  инглиз тилини шарқ тиллари тоифасига киритишганини оддий эътиборсизликдан бошқа нарса билан изохлаб бўлмас…

Тўғри, инсон бор жойда янглишиш бўлади. Дарсликда янглишиш кетган.

Камина ҳам ўқитувчи. Китобларда,айниқса юқори синфлар дарсликларида талайгина хатоларнинг гувоҳи бўлганман. Бундай пайтларда  шу захотиёқ ўқувчиларга топилган хатоларни китобларида тўқрилаб қўйишларини сўрардим.

Айтишим лозим-ки, ўқувчилар  илтимосни бажариб қўйишарди.

Аммо, 2006 йили пойтахтдаги “Қалдирғоч” нашриётидан чиққан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази томонидан тасдиқланган юқоридаги айтганим инглиз тили дарслиги 12 йилдан бери фойдаланиб келинаетган бўлишига қарамасдан, бу хатони на нашриёт, на ўқитувчи тўғрилайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва ...

40 нафар ўзбекистонлик қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск автомобиль йўлининг 167 километрида қутқарувчилар автобусдан қирқ нафар йўловчини, Ўзбекистон ва икки нафар Қозоғистон фуқароларини қутқариб олган. Бу ...

Қирғизистонда маълумотни чин ёки ёлғонлигини аниқловчи сайт ишга тушди

Фото: factcheck.kg сайти скриншоти Қирғизистонда Интернет тармоқларида тарқаётган маълумотларнинг, журналистлар ёзаётган хабар ва шарҳнинг рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаш ...