Қашқадарёдаги боғчаларнинг 67 фоизи табиий газ билан таъминланмаган

Қашқадарё вилояти ҳокими ўз ахборотида ҳудуддаги боғча ва мактаблар фаолияти, улардаги аҳволга ҳам тўхталиб ўтди, деб ёзади  “Халқ сўзи” нашри.

Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятида бугунги кунда жами 595 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 351 таси ёки 59 фоизи давлат, 244 таси ёки 41 фоизи нодавлат мактабгача таълим муассасаларидир. Вилоят ҳудудидаги 241 843 нафар 3-7 ёшдаги болалардан 68 602 нафари ёки 28,4 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган.

Вилоятдаги 107 та МТМ жорий таъмирланиши, 153 таси мукаммал таъмирланиши ва 76 таси реконструкция қилиниши мақсадга мувофиқ. Мазкур муассасаларда Давлат инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари орқали таъмирланиш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги МТМнинг 2 таси ёки 1,3 фоизи марказлашган иссиқлик манбаига уланган бўлса, 185 таси ёки 51,9 фоизи буржуйка печлари билан иситилади.

241 та ёки 67 фоиз мактабгача таълим муассасаси табиий газ билан таъминланмаган. Ушбу мактабгача таълим муассасалари суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланган.

Вилоятда жамия ўқув кабинетларининг  сони 4183 тага тенг. Шундан 883 тасида ёки 21 фоизида жиҳозлар маънан эскирган.

Ҳудуддаги 1 117 та мактабдан 718 таси ёки 64 фоизи сўнгги 5 йилда таъмирланмаган.

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари учун 2018 йил жиҳозлаш дастурига кўра 5 587 млн. сўмга 5318 та 1-4 синфлар учун парта (2 та стули билан бирга), 6 725 та 5-11 синфлар учун парта (2 та стули билан бирга), 842 та ўқитувчи столи, 1 684 та китоб жавони талаб этилади.

Вилоят бўйича 113 та ёки 10,1 фоиз мактабнинг иситиш қозонлари яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлса, 446 та (39,9 фоиз) мактаб қўлбола иситиш қозонлари билан иситилади.

Жумладан, уларнинг сони Муборак туманида 19 та, Миришкор туманида 22 та, Қарши туманида 24 та, Яккабоғ туманида 36 та, Чироқчи тумани 77 та, Қамаши туманида 38 та, Косон туманида 48 та, Китоб туманида 28 та, Ғузор туманида 16 та, Касби туманида 40 та, Деҳқонобод туманида 24 та, Шаҳрисабз туманида 46 та, Шаҳрисабз шаҳрида 17 та, Нишон туманида 11 тани ташкил қилади.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 1117 та умумтаълим мактабининг 842 таси ёки 75 фоизида ичимлик суви ташиб келтирилади, 180 таси ёки 16 фоизида артезиан қудуғи орқали ҳамда 95 таси ёки 8,5 фоизи марказлашган сув тизимига уланган.

Вилоят бўйича таъмирга муҳтож мактаблар сони 231 тани ёки 20,6 фоизни ташкил этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамшид каримов: ислом каримовнинг бир опаси, беш акаси ва бир укаси бўлган

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (1-қисм)  Аввал хабар қилганимиздек, ўтган ҳафта, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент ...

Ўзбекистонда никоҳ ёши 18 ёш деб белгиланиши мумкин

Келажакда Ўзбекистонда никоҳ ёши қизлар ва йигитлар учун - 18 ёш деб белгиланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ...

12та халқаро ташкилот бобомурод абдуллаев, ҳаёт насриддинов ва акром маликовни озод этишни талаб қилди

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини журналист Бобомурод Абдуллаев ва ўз фикрини эркин ирод қила олиш ҳуқуқидан фойдлангани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400