Ўзбекистонлик спорт курашчилари халқаро турнирда иккита кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоасининг икки вакили Болгариянинг Русе шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича халқаро турнирда иккита кумуш медалга эга чиқди. Бу ҳақда GoSport.uz нашри хабар бермоқда.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифаси финалида азалий рақиби америкалик Жордан Барроуз билан гиламга чиқиб имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан чекланди.

Шунингдек, аёллар кураши бўйича баҳсларда иштирок этган Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ, финалда Бахтигул америкалик Тамира Менсага енгилди. Шу тариқа, курашчилар шу вақтга қадар 2 та кумуш медалларига эга чиқишди.

Мусобақада бошқа вазн тоифаларида, шунингдек юнон-рум курашида ҳам медаллар учун кураш давом этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бектемир мелиқўзиев аргентиналик боксчини ерга қулатди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) дебют жангини муваффақиятли ўтказди.Бу ҳақда ...

Исроил мадримов мексикалик норберто гонсалес устидан ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангида ҳам муддатидан олдин ...

«бунёдкор» яна жар ёқасида. клуб автобуси олиб қўйилган, ҳисоб рақами ҳам «музлатилган»

Суперлига турнир жадвалида 4-ўринда бораётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яна қийин ҳолатда қолди. Tribuna.uz’нинг маълум қилишича, клубнинг ҳисоб рақами «музлатилган», ...