УММОН

Агарда бу уммон тагида
қудратли дарёлар бўлмаса,
тублари гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ,
навқирон сувларга тўлмаса,
бўлмаса хилма-хил ҳаракат,
бу қадар уммонлик қаёқда,
поёнсиз бир кўлмак бўларди,
ботқоққа дўнарди,
ботқоққа.


Шавкат Раҳмон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдулла қаҳҳор

АБДУЛЛА  ҚАҲҲОР (1907.17.9,  Қўқон — 1968.25.5, Москва) —  Ўзбекистон  халқ  ёзувчиси (1967). Темирчи  оиласида  туғилган.  Болалиги  Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-6

Тўртинчи боб — Султонмурот, сенга нима бўлди? — Султонмурот Инкамол опани шундоққина партаси олдига келгандагина пайқади. — Ўзим. Ҳеч нима, — гўё ўзини оқламоқчидай ўрнидан ...

От кишнаган оқшом (қисса) 29-қисм

29 Жўра бобонинг тўриғига қораликни кўрсатиб келдим, қораликни искатиб келдим. Хиёл ўтди, тўда гувиллаб қўзғолди. Улоқни бир Чил от олиб чиқди. Биродарлар, Чил отнинг бир ...