Газ таъминоти нореал қарз ёзади, МИБ ундиради, ўртада истеъмолчи сарсон

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро З. Ботирова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган. Мурожаат Пастдарғом туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди, деб ёзади «Халқ сўзи” нашри.

Иллюстратив фото

Туман газ идораси томонидан З. Ботирова яшовчи хонадонга 3 900 000 (уч миллион тўққиз юз минг) сўм қарздорлик ҳисобланган. Бу қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланиб, далолатнома тузилганлигига қарамасдан, туман МИБ ходимлари томонидан бу ҳужжат эътиборга олинмаган ва қарзни тўлаш талаб этилган.

Вазият уч томон иштирокида ўрганилди. Газ ҳисоблагич кўрсаткичи асосида ҳамда тўлов патталари қайта ҳисоб-китоб қилинганда, фуқаронинг табиий газ истеъмолидан 65 600 (олтмиш беш минг олти юз) сўм қарзи борлиги аниқланди. Истеъмолчи ҳисобига ёзилган 3 834 400 (уч миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг тўрт юз) сўм асоссиз қарздорлик бартараф этилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рязанда 6 ўзбек автоҳалокатга учради

Рязандаги фожиали автоҳалокатда 7 киши жабрланган, шундан 6 нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда, деб ёзади Zed News. "Каспий" трассасида юз берган йўл-транспорт ...

Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Фото:FARAH ALHAJEHАлхўжа хоним ўзига ўхшаган бошқаларнинг ҳақларини ҳам тамсил қилишини айтган. Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган ...