Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, туман сектор раҳбарлари, фаоллар иштирок этган сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Сессияда депутат Марҳабо Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифини билдирди.

 

– Коммунал тўловлардан қарзингиз бўлса, хорижга чиқа олмайсиз, – деди депутат Марҳабо Қурбонова. – Бунга қонунчилигимиз йўл қўймайди. Аммо 3-4 нафар вояга етмаган фарзанди бор аёллар чет элга бемалол чиқиб кетмоқда. Буни тартибга солиш керак. Ахир, хорижга кетган оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги муаммолар, бу орқали оиладаги маънавий муҳит ва жамиятга етказилаётган зарар хорижда топилган бойликдан бир неча баробар кўп эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...

Қозоғистон расмийлари юзлаб оилаларга алкоголь истеъмолини тақиқлади

Қозоғистон ИИВ вакили Алексей Милюк берган маълумотларга қараганда, мамлакат расмийлари суд орқали турмуш шароити яхши бўлмаган бир неча юз оилаларга алкоголь ичимликлари ...

Бензин нархини асосиз оширганлар 700 минг долларлик жарима тўлади

Қозоғистоннинг жанубий пойтахтидаги 4 та автоёнилғи қуйиш станцияси ёқилғи нархини асоссиз оширишда айбланиб, уларга жами 260 миллион тенге (700 000 доллар атрофида) жарима ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400