Чироқ бор, лекин ёқишга ҳақимиз йўқ…

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. 

Иллюстратив фото

Сессияда “Обод қишлоқ“ дастури доирасида белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилмагани танқид қилинди. Хусусан, 2018 йилда туманда 6 та маҳалла фуқаролар йиғини дастурга киритилган бўлиб, мазкур маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича белгиланган вазифанинг 71 фоизи, 70 фоиздан зиёд пиёдалар йўлаги қуриш ва таъмирлаш бўйича, 50 фоиз гулзорлар барпо этиш бўйича, 85 фоиз тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича вазифалар бажарилмагани қайд этилди.

 

Туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи Б.Убайдуллаев дастур доирасидаги кўча чироқларини ўрнатиш масаласига изоҳ берди.

 

– Дастурга киритилган маҳаллалар кўчаларига белгиланган 496 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилди, – дейди Б.Убайдуллаев. – Аммо айни пайтда улардан фойдалана олмаймиз. Чунки ҳозирча чироқларни ёқиш учун электр энергиясидан лимит ажратилмаган. Одамлар қачон кўчалари ёруғ бўлишини сўрайди. Лимит ажратилмас экан, чироқни ёқа олмаймиз.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонлик она ўз фарзандини уриб ўлдирди

  2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч ...

Президент шавкат мирзиёев  деҳлида!  гулзамон акбар эса фарғонада!

Яхши эшитилдими? Ҳазилимиз албатта, самимий. Ҳиндистон катта давлат. Дунё мамлакатлари ичида ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, буюк ватандошимиз Бобурнинг ҳам юрти! Президент ...