Ҳукумат интернет нархини 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди

Тожикистон ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати мамлакатдаги интернет хизматлари учун нархларни 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди. Мамлакатда трафикнинг бир мегабайти солиқларсиз камида 5 дирам, бир гигабайти – 50 сомони (5 доллардан кўпроқ) туриши керак.

Иллюстратив фото

Айни дамда 1 Гб нархи ўртача 30–35 сомони (3-3,7 доллар) туради.

Монополияга қарши кураш хизматининг “Электр алоқа тарифлари тўғрисида”ги буйруғи 27 мартдан кучга киради. Буйруқда нархларнинг оширилиши мамлакатда тармоққа кириш тезлигини ошириш йўлидаги ҳаракатлар билан изоҳланади, дея таъкидлайди “Азия-плюс” агентлиги.

2018 йилнинг ёз ҳолатига кўра Тожикистонда интернетга кириш даражаси 33,1 фоизни ташкил қилган эди, бу – Internet World Stats сайти маълумотларига кўра, минтақадаги энг ёмон кўрсаткичлардан биридир. Тожикистонда интернет тарифлари жаҳондаги энг юқори кўрсаткичлардлан биридир, дея ёзади “Фергана” нашри. Speedtest сервиси маълумотига кўра тармоққа кириш ўртача тезлиги рейтингида мамлакат 137 ўрини эгаллаб турибди.

Экспертларнинг таъкидлашларича, мамлакатда интернет-хизматларининг қиммат эканига давлат томонидан ҳаддан зиёд назорат кучлилиги ва интернет-провайдерларга акцизларнинг жорий қилиниши сабаб бўлган.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш – бизнинг иттифоқчимиз !!!

Мухаммад Али  Дунёвий демократик муҳолифатчилар хақида гап кетганда, кўпчилик интернет нашрларида, бизни  Америкапарастлар, Америка малайлари, деган тамға билан сийлашганлар  ...

Суд тошкентлик криминал етакчисини барча моддалар бўйича оқлади

Аббосхон Хўжаев. Uznews.uz сайти фотоси Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди криминал оламида машҳур бўлган Аббосхон Хўжаевни унга қўйилган барча айблов ...

Ўзбекистон ва грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда ...