Ўзбекистон Бош прокуроратураси Отабек Муродов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага таяниб «Дарё» нашри маълум қилди.
«Бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бош прокурор Отабек Муродов раҳбарлигида доимгидек фаолият кетмоқда. Ҳеч бир уйдирма гапга ўрин йўқ!» – деди Сурайё Раҳмонова.
Бундан аввал, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.