КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВГА УЧ НАФАР ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Президент Администрацияси раҳбари томонидан 7 март куни қабул қилинган фармойишга мувофиқ, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосарлари тасдиқланди.

Ходжиметов Авазбек Жаббаркулович — Агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Авазбек Ходжиметов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат шарқшунослик институти ҳамда Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

 

Мутахассислиги бўйича – халқаро иқтисодий муносабатлар, сиёсатшунослик: тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш.

А. Ходжиметов меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги “Жаҳон” ахборот агентлигида бошлаган.

2004-2007 йилларда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида пресс-атташе, 2007-2009 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги БМТ ва халқаро ташкилотлар бошқармасида давом эттирган.

2009-2015 йилларда Президент девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.

2015-2016 йилларда Халқаро ҳамкорлик ва хавфсизлик ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи-таҳлилий марказ директори вазифасида ишлаган.

2016 йилда Президент Матбуот котиби лавозимига тайинланган.

2017 йилдан шу кунга қадар Президент Матбуот хизмати Ахборот-таҳлил ишлари бўйича сектори мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

А. Ходжиметов Агентлик директорининг биринчи ўринбосари сифатида давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш, соҳага оид қонунчиликни такомиллашлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот таҳлили ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш каби вазифаларни бажариш учун масъул бўлади.

Раҳимова Наргизахон Асроровна — Агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Н. Рахимова 1978 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йил Тошкент давлат техника университетини Иқтисодчи-муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йили Олий хўжалик судида маслаҳатчи лавозимида бошлаган.

2000-2006 йиллар мобайнида Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банкида фаолиятини давом эттирган.

2006 йилдан буён ахборот, журналистика соҳаси бўйича қатор лавозимларда фаолият кўрсатган. “Деловой партнер”, “Биржа” каби газеталар, қатор электрон оммавий ахборот воситаларида масъул лавозимларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Медиа марказида Бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

Наргизахон Раҳимова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имиджини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул бўлади.

Бозоров Ғайрат Назарович — Агентлик директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ғайрат Бозоров 1984 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент Давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича – халқаро журналист.

Ғ. Бозоров меҳнат фаолиятини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида бошлаган.

2007 йилдан 2016 йилга қадар агентликда мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи каби лавозимларда фаолият юритган.

2016 йилда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги “O‘qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи Давлат корхонаси Маркетинг бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

2018 йилдан буён шу кунга қадар нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг нашриёт ва маркатенг масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ғ. Бозоров Агентлик директорининг ўринбосари сифатида лицензиялаш ва назоратни ташкил этиш, нашриёт-матбаа соҳаси, китоб савдоси ва ахборот кутубхона ресурслари фаолиятини ривожлантириш каби вазифаларни бажариш учун масъул бўлади.

Қайд этиш лозимки, Президент қарорига асосан, Агентлик директори ўринбосарларининг мақоми Президент маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кундош билан яшаш –азоб

Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Аслонова Сарвиноз Исроил қизи қишлоқдоши Жуматоев Собиржон Саидмуродович билан 2010 йил октябрда ойида шаръий никохдан ўтиб, эр-хотин ...

Бошқирдистонда 6 нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис ...

Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларида мазкур тенгликни таъминлаш бўйича қоидалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400