Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимовга мурожаат қилган фуқаро 15 суткага «кетди»

Шу йилнинг 10 февраль куни «Очиқ мулоқот» телекўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов иштирок этди, деб ёзяпти «Хабар».

Тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатувда ҳоким саксон нафарга яқин шаҳар аҳолисининг саволларига жавоб берди, арз-ҳолини эшитди. Улар орасида Ж.Орзиқулов деган фуқаро ҳам бор эдики, у шаҳар раҳбаридан ишга жойлашишда ёрдам беришини сўради. Аҳволим танг, дейди у, алимент тўловидан яхшигина қарз бўлиб кетдим, уларни қоплашим керак.

Айни мурожаат сабаб Ж.Орзиқулов ишли бўлади. Бироқ бир неча кун ўтиб, у… алиментни вақтида тўламаганлик айби билан ҳибсга олинади ва 15 суткага «кесилади»!

…Кулаяпсизми ё куйяпсизми?

Бу ёғи ўзингизга тан.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистон аҳолисининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда

Афғонистон миллий ишчилар уюшмаси ходимларининг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқотга кўра, ишга лаёқатли бўлган аҳолининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда ...

Ленинград вилоятида мактаб ўқувчиси ўзбекистонликни пичоқ билан ўлдирди

Россиянинг Ленинград вилоятида 28 июнь куни ўзбекистонлик муҳожир пичоқ билан уриб ўлдирилди. Бунга сабаб мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, Ўзбек ватандошига пиёдалар ўтиш ...

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...