​Россия шакарининг Ўзбекистонга импорти учун алоҳида квота сўралмоқда

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин РФ Ўзбекистонга ҳар йили 750 минг тонна шакар етказиб бераётгани, аммо жорий йилда бу кўрсаткич кескин тушиб кетганига эътибор қаратди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

6 март куни қишлоқ хўжалиги масалаларида айрим ҳолатларни муҳокама қилган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин рус шакарининг Ўзбекистонга импорти нега тушиб кетаётганини маълум қилган.

«Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш заводлари ишга тушди. Бундан ташқари, Покистон, Эрон, Украина ва Беларусдан маҳсулот етказиб бериш ҳажми ошяпти»,​ —​ дейди у.

Маълум қилинишича, Россия томони ўрнатилган тарихий муносабатлар ва келгусида ҳамкорлик истиқболини инобатга олиб, рус шакарининг Ўзбекистонга экспорт қилишда 200 минг тонна миқдорида квота ажратишни сўраган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ​ Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболларни Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти ​муҳокама қил​гани ҳақида хабар берилганди.

Президентнинг 12 декабрдаги фармони билан импорт қилинадиган шакарга 20 фоизлик ҚҚС жорий этилганди.

Шу билан бирга, шакар ишлаб чиқарувчиларни импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Экспертнинг изоҳ беришича, импорт қилинувчи шакарга (асосан Украинадан) 20 фоизлик ҚҚС жорий этилишидан кўзланган мақсад – «маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга оёққа туришга ёрдам бериш».​

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокурорнинг ўринбосари рашид раҳматов наманган вилояти прокурори бўлди, улуғбек тошев эса бу лавозимидан айрилди

Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти ...

Қалампирнинг «аччиғи» самарқандга ҳам етиб келди(ми?)

Шу йилнинг 14 сентябрь куни Kun.uz сайтида “Аччиқ қалампир экканларни пиёз экканлар қисмати кутмоқдами?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унинг якунида аччиқ қалампир ...

“ўзбекистон ҳаво йуллари” монополиясига барҳам берилади, компания иккига ажратилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси базасида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400