Ўзбекистон водопровод суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторидан жой олди

Globehunters турагентлиги АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига таяниб, водопровод суви хавфсиз бўлмаган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Daily Mailга асосланиб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Фото:crimea-news.com

Рўйхатга 187 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон, Россия ва деярли барча собиқ иттифоқ республикалари (Эстониядан ташқари) кирди.

Таъкидланишича, бу рўйхатга кирган мамлакатлар ҳудудида водопровод суви ифлос дегани эмас, у шунчаки ичиш учун тўғри келмаслиги мумкин, холос.

АҚШ (Гуам оролидан ташқари), Канада, Австралия, Чили, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Норвегия ҳамда Евроиттифоқнинг кўпчилик мамлакатларидаги водопровод суви эса хавфсиз деб топилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трамп сайловларда мағлуб бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ягона сабабни айтди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, ноябрда ўтадиган президент сайловларида коронавирус пандемияси сабабли почта орқали овоз бериш сабабли мағлубиятга учраши ...

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...

Жамоат транспорти – асабият кушандаси

Бундай дейишимизга асос бор. Бу борада "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмасининг ҳамда мазкур ташкилотга қарашли шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчи-ю чиптачиларининг ...