Ўзбекистон энг ифлос ҳавоси бўлган мамлакатлар қаторига кирди

«AirVisual» ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото:mrmurtazin.com

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда. Таққослаш учун Қозоғистон 20-ўрин, Украина-49, Россия 58-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташқари Марказий Осиё мамлакатлари рейтингга киритилмаган.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистон рейтингда сариқ ранг билан белгиланган мамлакатлар рейтингига бошчилик қилган. «AirVisual» критериясига кўра, бу ҳавода ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси мақбуллигини англатади, лекин ифлосланишга сезгир бўлган одамлар ўзларининг соғлиғига ғамхўрлик қилиши керак дегани.

Дунёдаги энг ёмон кўрсаткич Бангладешда қайд этилган. Кейин эса Покистон, Ҳиндистон ва Жанубий Осиёдаги бошқа давлатлар бор.

Рейтинг муаллифлари ҳар йили ҳавонинг ифлосланиши камида 7 миллион одам нобуд бўлишига, шунингдек жаҳон иқтисодиётига йилига 225 миллиард доллар зарар этказишига сабаб бўлишини қайд этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Китобда уюшган порахўрлар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Кадастр бўлими бошлиғи Музаффар Каримов ва унинг ҳамтовоғи Бурхон Хусанов ҳамда Китоб туман ҳокими ўринбосарининг котиби Яшкалар 70 миллион ...

Қирғизистондаги мактабда ўрнатилган ленин бюсти муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

19-май куни Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятидаги мактабда Владимир Ильич Ленин бюсти очилди. Бу маълумотни таълим бўлими мудири Мақсат Асанқўжоев ҳам тасдиқлади. ...

Ғишткӯприк” чегара назорат пункти “киссавурлар” масканилигича қолмоқда

Ҳар бир халқнинг маданий, маънавий қиёфасини, унинг муомала маданиятига нечоғли қодирлигини, кишиларга нисбатан ҳурмату эҳтироми нечоғлилигини чегара назорат пунктларидаги ...