Қанчага битади?   Савдолашса бўладими?

Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги “диплом иши” савдоларига баъзи фикрлар.

Интернет-нашрларнинг сўнги вақтлардаги хабарларига кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида сиз учун бошқа бировнинг диплом иши  ёзиб бериш  нархи 100 доллардан 800 гача экан.

Нарҳлар таълим муассасасининг нуфузига қараб.

Ушбу муаммо неча ўнлаб йиллар давомида бир қадам ҳам ечим томон  силжимасдан турибди.

Бунга сабаб нимада? Жавоб жуда… оддий.

Шу ерда,   “жуда… оддий”  жумласининг ўрнига бошқа бирон ” оддийрок” жумла қўйсакми, деган хаёлга бордик. Ахир,  муаммонинг сабабини аниқлашимиз ” жуда … оддий” бўлса, сабаб аниқлангач, ечимгача, дунё тажрибасидан келиб чиқиб айтсак, бир қадам бўлса, нега муаммо ўнлаб йиллардан бери хал қилинмаяпти?

Бу ерда ҳам жавоб жуда оддий: ўзбек жамиятида турмушнинг барча жабҳалари ўта коррупциялашган. Одамларда ушбу иллатга қарши кураш учқунлари бўлгани билан, ҳар бир конкрет шаҳс бу курашда очиқ иштирок қилмокчи эмас. Чунки у қонун томонидан ҳимояланмаган.

Ушбу фикримизни бевосита олий ўқув юртига  кўчириб, ўйга толайлик: наҳотки у ёки бу ўқув юртида  талабанинг диплом ишини бошқа бировга ёздираётганини ( ёки ёздирганини) битта ҳам домла билмаса?  Билади, ҳаммаси билади. Лекин, айтиб кўрингчи? Сизни тезда “пора билан” қўлга туширишади. Ёки атрофингизда шундай муҳит яратишади-ки, бироз муддатдан кейин ” ўз аризангиз” билан ишдан кетасиз. Ёки, энг кўп кузатиладигани, ҳамма қатори жим  юришга мажбур бўласиз.

Чарҳпалак эса олдингидек айланаверади. “Кадрлар” эса, худди штамповка пресси остидан чиққан деталдек , чиқишни давом қилаверади ва сиз унинг “меваси”ни, истанг-истаманг, истеъмол қилишга мажбурсиз. Натижа-ҳавоси энг ёмон мамлакатлар рейтингини бошлаб берасиз, водопровод суви энг ёмонлари орасида муқим  турасиз, жон бошига маҳсулот ишлаб чиқаришда  энг кейингилардан бўласиз, нотўғри овқатланишдан ўлим даражасида биринчисиз… Яна қанча давом қилиш мумкин? Етар.

Хўш, нима қилмок керак?

Жавоб “жуда… оддий”: олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларидан тортиб, ўқув жараёнининг барча  поғоналарида  жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш керак. Ҳар бир вилоят ҳудудида камида битта жамоатчилик назорати комиссияси тузиш ва ушбу комиссия таркибига инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қатори, камида битта жорий ҳукуматга мухолифат бўлган  ва  хозирча давлат рўйхатидан ўтмаган муҳолифат партия ёки ҳаракат вакилини ҳам киритиш лозим.

( Мухолифат деганда ўзини муҳолифат эълон қилган Халқ демократик партиясини назарда тутманг).

Комиссия иш жараёни, текширув натижалари  ва хулосалари  вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси , қолаверса, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидан камида биттасида эълон қилиниши шарт қилиб, қонунийлаштирилиши керак.

Комиссия иш хажмининг  ғоят кўплигини инобатга олиб, аъзоларнинг иш стажи юрадиган,  тегишли ва лойиқ маош тўланадиган, ҳаётларига  ҳавф бўлиш эҳтимолини назарда тутиб,  шунга яраша суғурталанган бўлиши лозим.

Чунки хали Ўзбекистонда  Ватан манфаати учун сўнгги дақиқагача турушга тайёр азаматлар тугаб битгани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожик аёлларининг 10 фоизи эридан қўрқмаслигини маълум қилишди

Тожикистонлик аёлларнинг 90 фоизи эрининг қаҳридан қўрқади. Тожикистон Статистика агентлиги ўтказган ижтимоий сўров хулосаси мана шундай бўлди, дея ёзмоқда “Соф.уз” сайти. ...

Ўзбекистонда ўлим талвасасида бўлган ҳайвонларни сўйиш тақиқланади

Ҳукумат қарори (386-сон, 08.05.2019-й.) билан Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария нормалари ва қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия ...

«ўзстандарт» агентлиги: пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

        “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400