СССР халқ артисти Владимир Этуш 97 ёшида вафот этди

СССР халқ артисти Владимир Этуш 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Этуш 1922 йилда Москвада туғилганди. 1940 йилда Шукин номли билим юртига ўқишга кирган, 1941 йилда иккинчи жаҳон урушида иштирок этиш учун фронтга отланган.

1943 йилда оғир жароҳатдан сўнг урушдан қайтган Этуш 1945 йилда Вахтангов номли театрга ишга қабул қилинган ва бу ерда 70 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Владимир Этуш кинода 150 дан ортиқ фильмда иштирок этди. Леонид Гайдайнинг «Кавказ асираси», «12 стул» ва «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» комедияларидаги роллари унга шуҳрат келтирганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдўғанга “суиқаст” уюштирилиши ҳақидаги фильм режиссёри ҳибсга олинди 

7 сентябрда туркиялик кинорежиссёр Али Авчи “Уйғониш” бадиий фильмида террорчиликни тарғиб қилгани учун жазоланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб Кун.Уз. ...

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимов вафот этди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди. Фото:natlib.uz “Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка ...