Бортида 149 йўловчи бўлган Ethiopian Airlines самолёти ҳалокатга учради

“Boeing 737-800 MAX” лайнери бугун Аддис-Абебадаги Боле аэропортидан 08:38 да учган эди, 8:44 да эса у билан алоқа йўқолди, дейилади, Ethiopian Airlines авиакомпанияси пресс-релизида. РИА Новостининг хабар беришича, Кенияга учаётган самолёт ҳалокати оқибатида ҳеч ким омон қолмаган. Унинг бортида 33 мамлакатдан бўлган 149 нафар йўловчи, шунингдек, саккиз нафар экипаж аъзоси бор эди.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, йўловчиларнинг 30 нафардан ортиғи кениялик, 17 нафари эфиопиялик, 8 нафари хитойлик ва 3 нафар россияликлар бўлган.

Ethiopian Airlines раҳбари Тевольде Гебремариамнинг маълум қилишича, қулаган самолёт учувчиси парвоздан бир муддат ўтиб, муаммо туғилгани сабабли ортга қайтишга рухсат сўраган ва бунга розилик билдирилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона ииб томонидан kun.uz мухбири фаолиятига тўсқинлик қилингани айтилди

Фото: Kun.uz Аҳоли мурожаатларини ўрганиш учун водийга йўл олган Kun.uz мухбири фаолиятига тўсқинлик қилингани айтилмоқда. Kun.uz сайтида Фарғона ИИБ томонидан сайт мухбири ...

Дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади

Дунё аҳолисининг сони ноябрда 8 миллиардга етади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан эълон қилинган «Дунё аҳолисининг ...

Хитойда илк гибрид ракета муваффақиятли учирилди

Космик кемаси қаттиқ суюқ ёқилғида ишлайди.  У осмон ва ер ресурсларини ўрганишга бағишланган иккита сунъий йўлдошини фазога олиб чиқди. Бу ҳақда аэрокосмик фан-техника ...