Суперлига ўйинида Ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» – «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти.

Намангандаги стадион мавсумга тайёр эмаслиги сабабли, бу беллашув Тошкент шаҳридаги Темир-йўл муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтган эди.

Ўйиндан сўнг, «Навбаҳор» мухлислари кийиниш хонасига йўл олган «Қўқон-1912» футболчиларига қарата турли буюмлар, баклашкаларни отишди. Энг ачинарлиси, улар орасида Ўзбекистон Республикаси байроғи ҳам бор эди. Натижада, давлат рамзи ҳамманинг кўз ўнгида оёқости бўлди.

«Навбаҳор» мухлисларининг футболчиларга нисбатан қилган бу хатти-ҳаракатларига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўйин пайтида «Қўқон-1912» футболчиларидан бири «Навбаҳор» мухлисларига қарата уятсиз ишорани қилган, шундан сўнг, мухлисларнинг ҳиссиёти жунбушга келган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мавсумда ҳам «Навбаҳор» мухлислари билан боғлиқ шунга ўхшаш ҳолат юз берган эди. Суперлига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Пахтакор» баҳси давомида мухлислар ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилиб, майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтиришганди. Шундан сўнг, ПФЛ «Навбаҳор» клубини 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортиб, агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, уй ўйинларини мухлисларсиз ўтказиши билан огоҳлантирганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уч кун ичида тошкентда икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманида сўнгги уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола квартиранинг очиқ турган деразасидан қулаб тушди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот ...

Росгидромет қозоғистон билан чегарадаги радиациявий ифлосланишни тасдиқлади

Россия гидрометерология ва атроф-муҳит мониторинги федерал хизмати Россия ҳудудида 2017 йил сентябрдаги радиациявий ҳолат ҳақидаги бюллетенни эълон қилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400