Андижонда бўёқ заводи ёниб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Садда” МФЙ ҳудудида жойлашган “Кўмакай орзуси” МЧЖга қарашли лоқ-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЁХББ матбуот ҳизмати маълум қилди.

Фото:ИИБ ЁХБ Матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида 150 кв.метр майдонда бостирма, унинг остида бўлган турли сиғимлардаги енгил алангаланувчи суюқликлар (хомашё) ва тайёр лоқ-бўёқ маҳсулотлари ҳамда цех ҳудудида турган МАN русумли юк ва ДАМАС русумли автомобиллар ёнган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 автонарвон жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 350 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, лоқ-бўёқ маҳсулотини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган “Нефрас” енгил алангаланувчи суюқликни MAN русумли юк автомобили сиғимидан 20 тонналик сиғимга тўкиш вақтида ҳосил бўлган статик электр токи натижасида. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилонда 95 ёшли аёл туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини олди

Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи 1924 йилда туғилган Мўминова Зулфияхон туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 95 ёшида олди. Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги сайёр давлат ...

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб ...

Жамшид каримов: ислом каримов вафотини беш ойгача сир сақлашди (интервью, 4-қисм)

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (4-қисм) Бугунги сонда: Собиқ мулозим: “Каримовнинг оғзига ёғоч қошиқ солинарди”; “Онам ўғри эмас”; “Ислом лотареяга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400