Ўзбекистонда дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаганлик учун жарималар оширилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Фото:fergana.info

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

45-модданинг (Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш) санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан икки бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

110-модда (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш):

биринчи қисмининг санкциясидаги “ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса – иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

111-модданинг (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) санкциясидаги “иккидан бир қисмидан икки бараваригача” деган сўзлар “бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

113-модда (Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш):

биринчи қисмининг санкциясидаги “иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар “энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

учинчи қисмининг санкциясидаги “бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги “йигирмадан бир”деган сўзлар “бешдан бир” деган сўзлар билан алмаштирилади;

бешинчи қисмининг санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

148-модданинг (Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) санкциясидаги “тўртдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

162-модданинг (Шаҳарлардаги дарахтларни шикастлантириш ёки уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш) санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев рустам иноятовга даҳлсизлик берди

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон Олий мажлис сенатининг аъзоси бўлди. Бу ҳақда 31 январ куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони чиқди. Хабарни BBCUZBEK.COM га ...

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400