Оролда кўл пайдо бўлди, денгиз қайтяптими?

Оролнинг қуриган майдони – Мўйноқ туманидан 200 километр олисдаги Возрождение ороли ҳудудидаги Шағала деб номланувчи жойда жорий йил январь ойида ер ости чучук сув топилган эди. Мана шу отилиб чиқаётган сув манбаи атрофида кўл пайдо бўлди ва у ерга қушлар учиб кела бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Фото:ЎзА

– Ҳозирда биз Возрождение ороли ҳудудида, яъни биринчи қазилган қудуқнинг қошидан яна бир қудуқ қазидик, – дейди Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси бошлиғи Шавкат Олимов. – Бу қудуқнинг суви ҳам чучук бўлиб, қаттиқлиги 2,5 миллиграмм эквивалентга, минераллашуви эса литрига 2,5 граммга тенг. Бу биринчи қудуқнинг сувига қараганда ҳам чучукроқ дегани. Иккинчи қудуқдан бир сонияда 4-5 литр сув чиқмоқда. Ҳозирда отилиб чиқаётган оби-ҳаёт атрофи кўлга айланаётир. У ерга балиқчи қушлар кела бошлади. Оролга ҳаёт қайтмоқда. Бу мўъжизаларни биз ўз кўзимиз билан кўряпмиз. Бошқа ҳудудлардан ҳам қудуқларнинг йўналишлари қидирилмоқда.

Қудуқлар сони кўпайса, албатта, бу ерда ҳайвонот ва наботот дунёси ривожланади, чорвачилик йўлга қўйилади ва бошқа кўплаб ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларга ечим топилади.

Ҳозирда Оролнинг қуриган майдонида қудуқлар қазиш учун 10 та бригада жалб қилинган, улар белгиланган ҳудудларда бўрғулаш ишларини олиб бормоқда. Бугунги кунда яна иккита қудуқ 300 метрга яқин қазилди. Бу жойлардан ҳам сув чиқиши кутилмоқда.

Жорий йилда шундай қудуқлардан 50 таси қазилиши режалаштирилган. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудидаги туманларда ўтган асрда қазилиб, сув чиқарилган, аммо йиллар ўтиши билан ишдан чиқиб, носоз ҳолатга келиб қолган қудуқларни қайта тиклаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«халқ билан мулоқот» тўхтади…ми?!

 «Маҳалла» телеканали орқали намойиш этила бошлаган шу номдаги кўрсатув бор-йўғи тўрт мартагина жонли эфирга узатилди. Кейин-чи? «Жонли эфир бекор қилинди» Шу йилнинг 14 ...

“ўзбекистон ақш ва буюк британиядан ҳам хавфсизроқ мамлакат”

Gallup'нинг янги халқаро сўровномаси натижаларига кўра, Миср Африкадаги энг хавфсиз давлат, деб топилди. У, ҳаттоки, АҚШ ва Буюк Британиядан кўра ҳам хавфсизроқ экан. ...

Бухоро ариғидан 2 яшар боланинг жасади топилди

8 август куни соат 17:21 да «102» рақамига фуқаро қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидаги ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400