Зилзила пайтида Тошкент аэропортига иккита самолётнинг қўниши кечиктирилди

13 мартдан 14 мартга ўтар кечаси соат 02:33 да Тошкентда тўсатдан, кучли ва тез рўй берган 4 баллик зилзила чоғида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига иккита самолёт қўнишга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Уларнинг биринчиси — FZ1941 рейс билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича учаётган “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Boeing 737-8KN самолёти бўлса, иккинчиси “Uzbekistan airways” миллий авиакомпаниясининг HY514 рейс билан Сеул – Тошкент йўналиши бўйича учаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бўлган. Бу ҳақда кун.уз хабар бермоқа.

“Новости ташкентского неба” авиаспоттерлар каналининг ёзишича, Тошкент халқаро аэропортининг Ҳаво ҳаракатларини бошқариш диспетчерлари томонидан ҳар икки самолёт зилзиладан сўнг кутиш зонасига айланиб туриш учун йўналтирилган. Бу чора Тошкент халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагига кучли зилзила натижасида самолётларнинг хавфсиз қўниш имконига тўсқинлик қилувчи талафот етмаганига ишонч ҳосил қилиш учун қўлланилган.

Тошкент яқинидаги осмонда бир неча дақиқа чарх уриб тургач, ҳар икки ҳаво кемаси эсон-омон Тошкент аэропортига қўниб олган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Н.м.рауфхон: лотинчани мукаммалаштириш, бу сафар шошмайлик

Лотинча ўзбек ёзувини мукаммаллаштиришга ҳаракат бўлаётганини ўқиб қолдим. Яхши гап. Жудаям керак. Лекин энди бу сафар шошмайлик, барча таклиф-мулоҳазани ҳисобга олайлик. ...

Туҳмат балоси

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди. (more…)

Ўзбекистонда болалар учун қачон футбол майдончалари қурилади?

Айтишингиз мумкин, футбол майдончалари ҳозир деярли ҳар бир маҳаллада биттадан бор деб. Лекин уларда таътилга чиққан кичик синф ўқувчилари маза қилиб тўп теполадими? Йўқ. ...