Тезкор хабар:Қирғиз тожик чегарасида яна ўқ отилди

Қирғизистон билан Тожикистон чегарасининг Боткен вилоятининг Оқсой овулида яна ўқ овозлари янгради. Бу ҳақда «Азаттык» радиоси хабар қилди.

Радионинг маълумотида, ўқлар Тожикистоннинг Ворух анклави томонидан отилмоқда. Отилган ўқлардан бири милиция ҳодимига тегиб тан жароҳат олган ва шифоохонага ётқизилган.

Қирғизистон давлат чегара хизмати 14-март тушда маълумот тарқатди, қирғиз тожик чегарасида вазият анча яхшиланганини айтди. Бироқ чегара ҳудудида икки томондан одамлар йиғилаётгани айтилмоқда.

13-март куни соат 15:30ларда Қирғизистонинг Оқсой ва Тожискистоннинг Меҳнатобод қишлоқларининг аҳолиси ўртасида жанжал чиққан. Унга Оқсой-Томдиқ йўлининг қурулишига тожик томонинг норозилиги сабаб бўлган ва қирғизистонлик 50 нафар, тожикистондан 70 нафар фуқаро йиғилиб, бир-бирига тош отишган. Жанжални икки томоннинг чегарачилари тўхтатишган.

 

Тожикистон Миллий ҳавсизлик қўмитасининг Чегара аскарларининг бош бошқармаси «Озодлик» тожик хизматига маълумот бериб, 43 ёшдаги Хусайн Хакимов исмлик тожик фуқароси вафот этганини билдирган. Маълумотда Хакимов қирғиз томондан ов қуролидан отилган ўқдан вафот этгани ёзилмоқда. Қирғизистоннинг Давлат чегара хизмати бўлса Тожик томонидан вафот этган шаҳс бўйича маълумот расмий турда келмаганини айтмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон президентлигига илк номзод садибек тугел  бўлди

Қозоғистоннинг “Республика ҳаракати” Буюк дашт бургутлари” жамоатчилик бирлашмаси 64 ёшли Садибек Тугелни мамлакат президентлигига номзод сифатида илгари сурмоқда, деб ёзади ...

Фарғона вилоят ҳокими ақтўбе қурбонлари оилаларига кўрсатилган ёрдамни миннат қилди

“Эшитиб қўйинглар, тошлоқликлар! Яна бечора вилоятликлар 80 миллион сўм ҳомийлик қилишга мажбур бўлди. Ҳар бири учун 5 миллион сўмдан. Буни таъна қилиш учун гапираётганим ...

Самарқандда одамлар уйни иситиш учун оёқ кийимларини ёқмоқда

Самарқанд шаҳрининг бу шаҳарчасидаги Шодиобод кўчасида бўлганимизда очиғи, бир неча дақидада 50 дан зиёд хонадон вакилларининг тўпланиши, уйни иситиш муаммосидан қаттиқ азоб ...