Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Ўзбекистон учун бу 57 ёшни ташкил этди.

Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кексайишнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилади, аммо Ўзбекистонда бу ёш анча олдинроқ келади. Шундай қилиб, республика мамлакатларнинг умумий рейтингида 183-ўринни эгаллади.

Россияда ҳам қариш жараёни олдинроқ бошланади — 59 ёшда, яъни президент томонидан тайинланган пенсия ёшидан бир йил олдин келади.

Олимлар томонидан ўрганилган давр 27 йилни ташкил қилган —1990- йилдан 2017 йилгача.

Бундан ташқари, олимлар кексайишнинг энг кечи 76,1 ёшда Япония ва Швейцария аҳолиси орасида, шунингдек, Франция ва Сингапурда — 76 ёшда эканлигини аниқлашган.

Шунингдек, хаммадан эрта – Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолисида кексайиш аломатлари пайдо бўлиши аниқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дайджест: младич ва мьянма ҳақида. кўкнори майдонлари учун бомбалар. ид болалари ва хитойнинг бир белбоғи

Младич қамоқда, бошқаларчи? «Учинчи Рейхдан кейинги Европадаги энг қонхўр ҳарбий бошлиқ генерал Ратко Младич ўзининг қолган умрини қамоқда ўтказади. Ҳаага трибуналининг бошқа ...

Петиция: ўзбекистон пахта секторида мажбурий меҳнатни тугатишнинг зарурати тўғрисида 

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Бу мурожаат орқали биз Сиздан жорий 2017 йилда талабалар ва давлат муассасалари ишчи-хизматчиларини мажбурий равишда пахта йиғим-теримига ...

Инсоннинг ҳайвончалик қадри қолмаётирми?

Ҳукумат шу кунгача ярим миллиондан кўп фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқароси паспортини қачонгача бериб тугатиши ҳақида ҳеч қандай билдирги бермади. Аммо ...