Навоий вилоятида ўз жонига қасд қилиб вафот этган судланувчига ҳукм ўқилди

Аброр (исмлар ўзгартирилган) 2017 йил 5 август куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Комил ва Жасур билан оғзаки келишган ҳолда 147 бош қўй ва 120 бош баррани 800 минг сўм ойлик, ҳар ойига ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда йилига 12 бош қўй олиш шарти билан боқиб беришни ваъда қилган, деб ёзади телеграмдаги “Дарё Лайф” канали.

Иллюстратив фото

2018 йил 12 октябрь кунига қадар бўлган вақт давомида унинг ихтиёрида бўлган майда шохли моллардан 31 бошини Акмалга 12,4 миллион сўмга, 5 бошини Равшанга 800 минг сўмга, Дилшодга 13,8 миллион сўмга, 22 бош қўйни Тоштемирга 3,5 миллион сўмга, яна 7 бошини номаълум шахсларга сотиб юборган. 2018 йил 15 октябрь кунига қадар жабрланувчи Комилга жами 267 бош миқдорда майда шохли молларини қайтармай, Аброр жами 114,97 миллион сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Конимех тумани суди раиси Ф.Қаҳҳоровнинг маълум қилишича, Аброрнинг айби, жабрланувчининг аризалари, баённомалар, тилхат, маълумотномалар ва жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа «инкор этиб бўлмайдиган далиллар» билан тўлиқ исботини топган. Аброр эса жавобгарликдан қутулиш мақсадида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган.

Судланувчининг қонуний вакили Зоир Комил ва унинг қариндошлари Аброрни қўрқитган бўлишлари, оқибатда ўзини-ўзи ўлдиришга мажбур бўлганини ёки уни чўлда ўлдириб, кейин осган бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги важларни келтирди. Суд эса ҳолатни таҳлил қилиб, Аброр ўз жонига қасд қилганлигини суриштирув ва эксперт хулосасига асосан тасдиқлади. 5 март куни суд Аброрни Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан айбли деб топиб, жазо тайинламай айблов ҳукми чиқарган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда беморнинг ўғли шифокорни қўлини боғлаб, устидан бензин сепди

Жорий йилнинг 21 август куни Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган бемор Аҳмедова Инобатхоннинг ўғли томонидан мазкур тиббиёт муассасасининг ортопедия ...

Хўжайлида эр рашк оқибатида, уйқуга кетган аёлини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ҳайит байрами куни мудҳиш қотиллик содир этилди Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда. 11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат ...

Тасс: россия ўзбекистонга 12 та ми-35 зарбдор вертолётини етказиб беради

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва «Рособоронэкспорт» Ми-35 русумидаги 12та жанговор вертолёт етказиб бериш борасидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда “Россия ва Ўзбекистон: ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400