Ракка қарши вакцина кашф этилди

грКимётерапия ёрдамисиз ҳам ракни енгиш мумкин экан. Исроиллик олимлар ўта хавфли бу касалликка қарши курашиш мумкин бўлган вакцинани яратдилар. 

Лекин ҳали бу янги восита узоқ вақт клиник синовдан ўтказилиши лозим. У 2013 йилда фандаги янгилик сифатида тан олинган.

Бу каби янгиликнинг очилишига профессор Леа Айзенбах ва ўз жамоадошларининг 30 йиллик вақти кетди. Мана бугун Леа ўз командаси ушбу касаллик билан курашишнинг бутун тарихида 20 кўринишдаги турли босқичда бўлган ракни юксак муваффақият ва самара билан даволашнинг усулини топганлигини ишонч билан айтган.

Вейцман номидаги иммунология институтининг профессори Леа Айзенбах: Биз иммунтизимни фаоллаштирадиган шундай вакцина ишлаб чиқдикки, унда унинг бош курашчилари –лимфоцитлар – суперсолдатларга айланади. Қандай ниқобланган бўлмасин улар рак катакчаларини топиб уларни бутунлай йўқотади.

Кашф этилган вакциналар асосида протеинлар, оқсиллар гуруҳи маълум бир комбинацияларда ракнинг турига қараб ўзгариши мумкин. Схемада кўриниб турганидек, Леанинг тушунтиришича, вакциналар билан фаоллаштирилган лимфоцитлар қўшимча энергия ва қувват билан тўлдирилади.  Кейин эса биокимёчилар сценарийси  асосида қатъий йўналиш бўйича  рак катакчаларини нейтраллаштиради.

Ракнинг турига қараб вакцина шунинг учун керакки, қонга ёки бемор организмидан ажралиб чиққан катакчаларга тўғридан-тўғри сингиб боради. Лимфоцитлар янги муҳитда сунъий тарзда кўпаяди ва организмга қайтади, қайсики улар рак катакчаларини йўқ қилади, дея хабар қилди НТВ телеканали.

 Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда

Россияда 14 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда. Бу мамлакат илк бор чемпионатни ўзида қабул қилиш имкониятига эга бўлди. (more…)

Москвада украиналик аёл ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди

Москва шаҳрида Украина фуқароси ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Sputnikга таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото Қотиллик содир бўлган пайтда ...