Кеча бутун дунё бўйлаб Facebook ва Instagram ишида узилишлар кузатилди

Жаҳоннинг кўплаб давлатларида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ишида узилишлар кузатилган. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ўзи хабар беришмоқда. DownDetector сайтидаги маълумотларга кўра, узилишлар 13 март куни Тошкент вақти билан 20:56 дан сўнг кузатила бошланган, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

The Verge нашрининг хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда ёзув қолдириш, хабар жўнатиш ва олиш имконияти йўққа чиққан.

Facebook билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўпроқ Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Филиппиндаги фойдаланувчилари хабар қилишган. Instagram билан боғлиқ муаммолар ҳақида эса кўпроқ АҚШнинг шарқий соҳили, Буюк Британия, Франция ва Нидерландияда яшовчи инсонлар ёзишган. Instagram шунингдек, Ўзбекистонда ҳам рисоладагидек ишламаган.

Facebook ўзининг расмий Twitter аккаунтида узилишлар ҳақида билишларини ва уни бартараф этиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилган.

“Биз айни пайтда айрим инсонларнинг Facebook оиласига мансуб иловаларга уланиш борасида муаммоларга дучор бўлаётганидан хабардормиз. Биз муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш устида иш олиб боряпмиз”, — дейилган компания хабарида.

Шунингдек, Facebook вакили Reuters агентлигига компания ижтимоий тармоқларга уланиш борасида юзага келган муаммолардан хабардор эканлигини айтган, бироқ унинг сабабларига ойдинлик киритмаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уй-жой бозоридаги вазият ёки пропискага оид қарорнинг таъсири ҳақида

Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозорда қийматидан қатъи назар уй-жой сотиб олган вилоятлик фуқароларга тегишинча пойтахт региони пропискаси берилиши ва айни пайтда ...

Эрдўғоннинг партиядоши ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда ёрдам беради

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун расмий Анқара томонидан Содиқ Бадак номзоди таклиф қилингани маълум бўлди. Содиқ ...

Остонадаги ўрта осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси, бу албатта Ўрта Осиё давлат президентларининг Остонадаги учрашуви бўлди десак муболаға бўлмас. Қувончли тарафи шундаки учрашув хақидаги ...